Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  0 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Аслиддин Абдиев: Энг катта орзуим - “Насаф” жамоасида тўп тепиш News

Аслиддин Абдиев: Энг катта орзуим - “Насаф” жамоасида тўп тепиш

Бугунги “Насаф-2” – “Цементчи” 5:1 учрашуви якунига еткач, учрашув қаҳрамонларидан бири, ҳужумчимиз Аслиддин Абдиевдан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

- Бугунги учрашувда орқага йўл йўқ эди. Кейинги ўтказган икки учрашувимиз жуда муваффақиятсиз бўлганди. Шунинг учун бугун фақат ғалаба учун майдонга тушган эдик. Йигитларга раҳмат, ниятимизга етдик. Учрашувдаги киритган голларимни жамоадошларимга бағишлайман. Бу голлар менинг номимга ёзилган бўлсада, барча жамоадошларимнинг ҳиссалари бор. Бу йилги мавсумдаги киритган голларим 8тага етди. Барча голларимда жамоамиз футболчиларининг ана шундай ҳиссалари бор.

Жамоамиз асосан ёш футболчилардан ташкил топган, тажриба ҳам шунга яраша. Аммо мураббийларимизнинг олиб бораётган ишлари мана аста-секин ўз самарасини кўрсатмоқда. Ўйинимизда жамоавий  ўйин шаклланиб бормоқда. Умид қиламанки, бу ҳолат ҳали янада ривожланади. Келгусидаги мақсадим? Менинг энг катта орзуим - “Насаф”дек номдор жамоанинг асосий таркиб ўйинчисига айланиш. Агар менга мураббийларимиз томонидан ана шундай ишонч билдирилса, бошим кўкка етарди. Албатта бундай мақомга эришишим учун ҳали жуда кўп тер тўкишим керак. Шундай қиламан ҳам.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика