Latest news

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  87 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  21 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   97 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

AS: “Тоттенхэм” Бэйл учун “Реал”дан 120 млн евро сўради News

AS: “Тоттенхэм” Бэйл учун “Реал”дан 120 млн евро сўради

“Тоттенхэм” “Реал” билан ўз ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлнинг трансфери ҳақида музокараларни бошлашга тайёр, дея хабар беради AS.
Англияликлар уэльслик футболчининг трансфер нархини аллақачон маълум қилишди – яъни 120 миллион евро. Бу “Манчестер Юнайтед” 2009 йилда Криштиану Роналду учун тўлаган суммасидан (96 млн евро) ҳам кўп.

Шунингдек мадрид клуби 100 миллион евро тўлаши ҳамда бир футболчи қўшиб бериш варианти ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Ҳусусан “Тоттенхэм” маддридликлар томонидан “Бенфика”дан 2010 йилда 30 миллион еврога сотиб олинган Анхель Ди Марияга қизиқишмоқда.

Аввалроқ Бэйл “Реал” билан 6 йиллик шартнома имзолаши ва янги клубида йиллик 10 миллион маош олиши ҳамда унинг учун 11 рақам тайёрлаб қўйилганлиги хабар қилинганди.

Ҳозир 24 ёшли футболчи йилига 4,5 миллион евро олади. “Тоттенхэм” президенти Дэниэл Леви футболчининг маошини 9 миллионга оширишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасининг ўтга мавсумида Бэйл 33 ўйинда 21 бор тўп киритган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика