Latest news

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:1 (матнли трансляция)  34 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Аргентинага қарши баҳсдан олдин Оби Микел отасини ўғирлаб кетишган экан News

Аргентинага қарши баҳсдан олдин Оби Микел отасини ўғирлаб кетишган экан

Нигерия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жон Оби Микелнинг отаси Аргентинага қарши ЖЧ-2018 учрашувидан олдин ўғирлаб кетилди.

26 июнь куни, гуруҳ босқичининг сўнг учрашувидан бир неча соат олдин 31 ёшли хавбек отаси ўғирлаб кетилганини билди.

Оила вакилларидан бири Оби Микелга қўнғироқ қилди ва у ўғриларга қўнғироқ қилиши кераклигини айтди. "Тьянжин Теда" футболчиси бу ишни бажарди ва унга пул олиб келишни айтишади. Жиноятчилар Оби Микел кимгадир бу ҳақида айтса, отасини ўлдириш билан таҳдид қилишди.

Футболчининг отаси Па Микел Оби мотам маросимига кетаётганида, Нигерия жануби-шарқида ўғирлаб кетилди. Полиция уни озод қилишга муваффақ бўлди, аммо ўйинчининг отаси бир ҳафта давомида қаттиқ қийноққа солинган экан ва айни дамда касалхонада даволанмоқда.

Бу Оби Микелнинг отаси иккинчи марта ўғирланиши. Биринчи марта шундай воқеа 2011 йилда содир бўлган.

"Отам жиноятчилар қўлида эканлигида футбол ўйнайдим. Жароҳатим ҳақида (қўлдаги шикастланиш) унутишга тўғри келди.

Нима қилишни билмадим, бироқ 180 млн. нигерияликларга панд бермаслигим кераклигини тушундим. Ҳаммасини унутиб, ўз ватаним шарафини ҳимоя қилдим.

Жиноят ҳақида кимгадир айтсам отамни отиб ташлашларини маълум қилишди. Буни мураббий билан муҳокама қилишни истамадим, чунки менинг муаммоим уни ёки жамоани чалғитишини истамадим.

Бахтимга отам қутқарилди. Бу ишда катта ёрдам берган полиция ва ҳукуматга раҳмат айтаман.

Афсуски, отам касалхонада" - дейди Оби Микел.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика