Арда Туран: "Месси футболдаги ҳамма нарсани билади. Роналду зўрлигини эса унинг жамоадошлари ва яқинлари айтишади"
13 aug 2020 14:33
News
Арда Туран: "Месси футболдаги ҳамма нарсани билади. Роналду зўрлигини эса унинг жамоадошлари ва яқинлари айтишади"
"Барселона" ва "Атлетико" собиқ ўйинчиси Арда Туран "кўк-анорранглилар" форварди Лионель Месси билан "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни таққослади.
"Месси ўйиндаги ҳар бир лаҳзада иштирок этади. У ўйинни назорат қила олади.
Роналду ҳақида ёмон гап айта олмайман, аммо у тўпурар. Месси футболдаги ҳамма нарсани билади. У ҳатто тасаввур этиб бўлмас нарсаларни қилади. Унинг идроки, майдонни кўриш қобилияси, паслари умуман бошқа даражада.
Бу ҳақда ким билан гаплашмай, у буни тасдиқлайди, фақатгина Роналдунинг яқинлари ва жамоадошларидан ташқари. Улар сиёсий тарафлама Роналдуни зўр дейишади. Роналду менинг дўстим, мен унинг даражасига шубҳа қилмайман. Аммо, Месси ундан зўр", - дейди Туран.
Link :
Source : beIN Sports Turkey
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments