Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Анзур Исмоилов: «Қатар ва бошқа хориж клубларидан бўлган таклифларга кескин рад жавобини бердим» News

Анзур Исмоилов: «Қатар ва бошқа хориж клубларидан бўлган таклифларга кескин рад жавобини бердим»

Етти йил давомида «Чанчун Ятай» жамоаси шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов Хитой клубини тарк этиб, Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан шартнома имзолади.

Исмоилов «Чанчун Ятай» таркибига 2011 йили қўшилганди. Ушбу жамоа сафида жами 186та учрашувда майдонга тушиб, 12 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Анзур кетганидан сўнг клуб раҳбарияти ҳимоячи Неманья Пейчиновични ўз таркибига қўшиб олди. Сербиялик бу футболчи эркин агент сифатида «Чанчун Ятай» билан шартномага имзо чекди.

Биз «Локомотив»га трансфери расман амалга ошгач, Анзур Исмоилов билан учрашдик ва ундан эксклюзив интервью олдик.

- Анзур, аввало, катта танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон чемпионатига қайтганингиз билан табриклайман. Кўпчилик учун бу бироз кутилмаган трансфер бўлди. Келишув қай тарзда амалга ошди?

- Табрик учун раҳмат. Албатта, Ўзбекистонга қайтганимдан хурсанд­ман. Шу йилнинг бошидаёқ «Локомотив» билан ушбу трансфер юзасидан оғзаки келишиб қўйгандик.

Ўшанда Тошкент жамоаси раҳбарлари менга қўнғироқ қилиб, «Хитой клуби билан шартноманг якунланганидан сўнг бемалол келавер, эшикларимиз сен учун доимо очиқ», де­йишганди. Ўша аҳдлашув натижасида ҳозир «Локомотив»даман.

- «Чанчун Ятай» билан амалда шартномангиз бормиди ёки тугаганмиди? «Локомотив»га озод агент мақомида ўтдингизми?

- Хитой клуби билан яна ярим йиллик шартномам бор эди. Улар мени Қатар чемпионати жамоаларининг бирига сотмоқчи бўлишганди.

Шунда клубимиз раҳбариятига кетсам фақат Ўзбекистон чемпионатига озод агент мақомида қайтишимни айтдим. Мени тўғри тушунишгани учун уларга миннатдорлик билдирдим.

- Қатар клуби варианти қизиқроқ кўринмадими? «Локомотив» нимаси билан сизни ўзига жалб қила олди?

- Очиғини айтсам, оилам сабаб Ўзбекистонга қайтишга қарор қилдим. Ўзим Хитойда, фарзандларим Тошкентда эди. Уларни жуда соғингандим. Мен ҳам аксарият оталар сингари фарзандларимни машғулотга, боғчага олиб боришни хоҳлайман.

Шуларни ўйлаб ҳам Қатар ёки бошқа хориж клубларидан бўладиган таклифларга кескин рад жавобини бердим.

- Сир бўлмаса, Қатарнинг қайси жамоасидан чорлов бўлганди?

- Тўғриси, бу билан қизиқмадим ҳам. Чунки етти ярим йил давомида легионер сифатида хорижда ўйнаб чарчагандим. Шундан келиб чиқиб ҳам клубимиз раҳбарларидан ўзимни Ўзбекистонга, бўлиб ҳам текинга қўйиб юборишларини сўрагандим.

- «Чанчун Ятай»да етти ярим йил ўйнадингиз. Ҳамма легионерларга ҳам бир жамоада бундай узоқ муддат ўйнаш насиб этмайди. Ўз ўрнида Хитой клуби осонликча қўйиб юбормагандир? Балки сизга клуб тизимида иш таклиф қилингандир?

- Хитой клуби мен учун қадрдон бўлиб қолганди. Ўз ўрнида жамоанинг бир бўлагига ҳам айланиб улгургандим. У ерда ҳамма нарса мен учун қадрли эди. Шаҳарда яхшигина обрў-эътиборга эга эдим. «Чанчун Ятай» раҳбарлари ва мураббийлар штаби мен билан хайрлашишни исташмади.

Сиз айтгандек, клуб тизимидан иш таклиф қилишди. Агар хоҳласанг, ўйновчи мураббий бўлишинг мумкин, дейишди. Лекин кетишимни улардан ўзим сўрадим. Чунки Ватан ва оилани жуда соғингандим. Фаразандларим Хитой тилини ўрганиб олишлари баробарида, ўзбек, рус ва инглиз тилларини эсдан чиқара бошлашганди.

Шунинг учун ҳам уларни Тошкентга жўнатиб юборгандим. Лекин фарзандларимсиз узоқ вақт қололмаслигимни тушуниб етдим. Тўнғичим бу йил мактабга чиқиши керак, кичиги боғчага боради. Шуларни ўйлаб ҳам Ўзбекистонга қайтдим ва бу қароримдан ҳеч ҳам афсусланмайман.

- «Чанчун Ятай»да ўтказган етти ярим йиллик фаолиятингиз ва умуман, Хитой футболидан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз. Фаолиятимнинг энг ёрқин йиллари Чин юртида ўтди, дея оласизми?

- Ҳа, қайсидир маънода шундай дейиш мумкин. Зеро, дунёнинг юлдуз футболчиларига қарши тўп суришга муваффақ бўлдим. Хабарингиз бор, Хитой клублари катта пул эвазига оламшумул трансферларни амалга оширишди.

Бунинг натижасида ушбу мамлакат футболига бўлган эътибор ошди. Албатта, шунча йил бир маромда ўйнаганимдан хурсандман. Сиз айтгандек, ҳаммага ҳам бундай бахт насиб этавермайди.

- Хитой Суперлигасида ёки мамлакатнинг ўзида нима сизга ёқмади?

- Агар шу йил мисолида оладиган бўлсак, шахсан менга амалга оширилган ўзгаришлар маъқул келмади. Хитой футбол федерацияси ҳар бир жамоага 3 нафар 23 ёшгача бўлган маҳаллий футболчини майдонга туширишни мажбурий қилиб қўйди.

Шунингдек, легионерлар сони ҳам камайтирилди. Яъни 3 нафар хорижлик футболчи учун майдонга тушишга рухсат берилади. Бу мамлакат футболининг эртаси учун яхши қарор бўлиши мумкин. Лекин ёшлар сабаб кучли футболчилар захирада қолиб кетяпти. Шу томони менга маъқул келмади.

Шунингдек, мамлакатнинг ўзидаги парвозлар мени анча толиқтирганди. Узоқ йўл сабаб ҳам ўйиндан икки кун олдин кўзланган манзилга етиб боришимиз талаб этиларди. Битта сафар ўйинига бориб-келиш учун 4 кун вақт сарфланарди.

- Ҳаёт тарзичи? У ерда яшаш, Хитойнинг ўзига хос урф-одатларига кўникиш, мослашиш қийинчилик туғдирмадими?

- Масалан, овқатланиш маданияти уларда жуда паст. Овқатни чапиллатиб ейишади. Уларнинг таомланишини кўриб, иштаҳангиз ҳам бўғилиб кетади. Қолаверса, дунёнинг энг кўп аҳолиси Хитойда яшайди.

Кўчада ҳаддан зиёд тирбандлик юзага келади. Баъзида 10 дақиқалик йўлни босиб ўтиш учун 2 соат вақт сарфлаган пайтларимиз ҳам бўлган.

- Фарзандларимни машғулотга олиб боргим келади, дедингиз. Улар қайси спорт турини танлашди?

- Ўғлим футболга боряпти. Қизим эса бадиий гимнастика тўгарагига қатнаш арафасида. Уларнинг иккисини ҳам бу тўгаракларга ўзим олиб боришни истайман.

- Фарзандингизда футболга қизиқиш борми? Қайси клуб машғулотига боряпти?

- Ҳали жуда ёш, лекин ўзи футболга олиб боришимни сўради. Ҳозирда «Жуниор» болалар клубига боряпти. Кўрамиз, охиригача қизиқиши шундай сақланиб қолса, албатта, уни қўллаб-қувватлайман.

- Хитойда ўйнаб юрган кезларингизда Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бордингизми?

- Албатта. Яхшиям «Mediabay TV» бор экан, шу орқали чемпионатимиз ўйинларини кўриб бориш имкониятига эгаман. Эътиборлиси, бу йилдан барча ўйинлар жонли тарзда эфирга узатиляпти. Бу янгилик мухлислар учун катта совға бўлди. Қолаверса, дўстларим орқали ҳам ўзбек футболида бўлаётган янгиликлардан бохабар бўлиб турдим.

- Мана, ҳозир ўзингиз қайтдингиз ва бевосита гувоҳ бўляпсиз. Таассуротлар қандай? Суперлига номига мос бўляптими?

- Бемалол мос бўляпти, дейишим мумкин. Суперлигада 12та жамоа ўйнаяпти. Енгил ва осон кечадиган ўйинларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир учрашув худди финал мақомида ўтмоқда. Қолаверса, майдонларнинг сифати ҳам ижобий томонга ўзгарган. Кийиниш хоналари тартибга солинган.

Барча стадионларда ўйин бошланиши олдидан майдонга сув сепилади. Бир нарсани алоҳида айтишим керакки, йил бошида Ўзбекистон олимпия термасининг Осиё чемпионатида ғолиб бўлиши барча қатори мени ҳам хурсанд қилди. Натижалар бу борада ҳам ижобий кўринишга эга бўлиб боряпти.

- Ёшларимиз айнан Хитойда чемпион бўлишди. Хитойликлар кўча-кўйда, матбуотда бунга қандай муносабат билдиришди?

- Ўзбекистон терма жамоасининг барча ўйинларини томоша қилдим. Клубимизда ўйнайдиган футболчи Хитой термасининг сардори эди. Ёдингизда бўлса, биз билан ўйинда айнан шу футболчи қизил карточка олганди.

Жамоадошларим билан ўзига хос гаров ҳам боғлагандим. Мен Ўзбекистон термаси бу мусобақада Осиё чемпиони бўлади, дегандим. Хитойликлар эса ишонишмаганди.

- «Локомотив» билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз? Умуман, Ўзбекистонга узоқроқ муддатга қайтдингизми ёки хориж варианти чиқса, яна кетишингиз мумкинми?

- Хориж клубларидан ҳар қандай таклиф тушса ҳам, қабул қилмайман. Фаолиятимни Ўзбекистон чемпионатида якунлаш ниятидаман. Етти ярим йил хориж чемпионатида ўйнадим. Менимча, бу етарли муддат.

«Локомотив» билан ярим йиллик шартнома имзоладим. Мавсум якунланганидан сўнг шартномани яна қайта кўриб чиқишимиз мумкин.

- «Локомотив» биринчи даврани яхши ўтказа олмади. Жамоанинг чемпионлик учун имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Биринчи галда кучли олтиликка кириб олиш керак. Кейин очколар ана шу жамоалар орасида қайтадан ҳисоблаб чиқилади. Бу ҳолатда иштирокчиларнинг аксариятида чемпионлик учун имконият сақланиб қолади.

«Локомотив» раҳбарияти жамоа олдига чемпионлик ва кубокни ҳимоя қилиш вазифасини қўйган.

- Фаолиятингизда алоҳида ўринга эга бўлган клуб - «Пахтакор»га қайтишингиз ҳам мумкинмиди? Балки келаси йили бу жамоага ўтарсиз?

- Билмадим, очиғи, бир нарса де­йиш қийин. «Пахтакор»нинг ўйинчилари етарли бўлса керак. Клуб бежиз чемпионатда пешқадамлик қилмаяпти. Ҳеч қачон «ҳеч қачон» дема, деган гап бор.

Шундан келиб чиқсам, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин ҳозир «Локомотив» футболчисиман ва бор эътиборим шу жамоа муваффақиятларига ҳисса қўшишга қаратилади.

- Терма жамоадаги сўнгги ўзгаришлардан хабарингиз бор, деб ўйлайман. Мухлислар сизни ҳали бош жамоада кўришадими? Ёки терма билан хайрлашдингизми?

- Йўқ, ҳали хайрлашмадим. Лекин фикримча, ёшларга имконият бериш фурсати етган. Осиё чемпиони бўлган термамиз сафидаги футболчилардан кўпчилиги бемалол бугунги кунда асосий таркибда ўйнашга даъвогар.

Уругвай, Эрон, Марокаш ва Сенегалга қарши кечган учрашувларда ёшларимиз яхши таассурот қолдиришди. «Тегирмон навбати билан», дегандек, ҳамманинг ўз даври бўлади.

- Терма жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи Темур Кападзе билан бу масалада гаплашмадингизми?

- Темур билан учрашдик, лекин ушбу мавзуда суҳбатлашмадик.

- Россиядаги жаҳон чемпионатини кузатиб боряпсизми? Қайси жамоага мухлислик қиляпсиз?

- Жаҳон чемпионати кутилмаган натижаларга бой бўлмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Германия термаси гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. Аргентина ва Бразилия ўз имкониятидан паст даражада ўйин намойиш этди.

Ҳозир кучсиз жамоалар ҳам кучли ҳамда тўғри ҳимояланиш эвазига ижобий натижа қайд этишга ўрганиб олишган. Шахсан мен Бразилия ва Францияга мухлислик қилгандим. Бразилия чорак финалда ютқазди.

Франция эса мусобақа кашфиётига айланган Бельгия термасини мағлуб этиб, финалга чиқди. Ўйлашимча, айнан французлар жаҳон чемпионлигини қўлга киритишади.


Манба. "Интерфутбол" газетаси

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика