Latest news

23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  0 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:03"Нант" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  13 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:32"Истанбул Башакшехир" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  6 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  32 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  70

Анри: "Бу ерга келганимдан бери ҳакамлик ҳақида гапирмагандим. Аммо улар ҳиқилдоғимга келди" News

Анри: "Бу ерга келганимдан бери ҳакамлик ҳақида гапирмагандим. Аммо улар ҳиқилдоғимга келди"

"Монако" бош мураббийи Тьерри Анри Лига1нинг 21-тури доирасида "Страсбур" (1:5)дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Рони Лопешни чалиб йиқитишганида VAR ишламади. Нима учун? Бироқ ундан кейин ишлатилди. Бу ғалати. Ҳакам ўша вақтда VAR ишламай қолганлигини айтди.

"Монако"га келганимдан бери ҳакамлик ва VAR тизими ҳақида гапирмагандим. Энди улар ҳиқилдоғимга келди.

Биз биринчи бўлимда 10 киши бўлиб ҳам яхшироқ ўйин кўрсатдик. Айнан ўша паллада биз гол урдик ва пенальти тепишимиз керак эди.

"Монако"ни лигада олиб қолиш учун келганман. Танқидларни қабул қилиш ва ишларни бошидан бошлаш керак.

Налдонинг қизили ҳақли тарзда берилди, у марказий ҳимоячи эди. У ҳақиқатдан ҳам хато қилди ва бунинг учун жазоланди. Бунгача у фақатгина фойдали иш қилаётганди", - деди Анри.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика