Latest news

19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  0 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  4 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  35 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   6 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  74 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  0 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  111 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  2 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  2 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  3 14:12"Порту" етакчиларидан бири ҳам Саудия Арабистонига йўл оладиган кўринади  0 13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  2 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  1

"Аниқ мақсади йўқ жамоа, капитани йўқ кемага ўхшайди". Шенол Гюнешнинг ҳаётий қоидалари News

"Аниқ мақсади йўқ жамоа, капитани йўқ кемага ўхшайди". Шенол Гюнешнинг ҳаётий қоидалари

Шенол Гюнеш 2002 йилги Жаҳон Чемпионатида Туркия термаси устози бўлиб жамоасига учинчи ўринни олиб берганди.

Бундан ташқари, у Жанубий Кореяда ҳам фаолият юритган. У илк бор Туркия клубини УЕФА Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига олиб чиққан мураббий ҳисобланади. Бугун сизлар билан ҳам футболда, ҳам ҳаётда улкан тажрибага эга инсон ҳақида гаплашамиз.

Мен 15 ёшимгача Трабзон шаҳрида яшаганман. Ўша пайт дўстларимнинг турли хил ўйинчоқлари бўларди. Менинг севимли машғулотим эса тўп тепиш эди. Имкон йўқлигида ҳаттоки, пластмассадан копток ясаб, дўстларим билан тўп тепган пайтларимиз ҳам бўлган. Бунинг бизга аҳамияти йўқ эди. Асосийси биргаликда футбол ўйнашимиз эди.

Гоҳида болаликда футболдан завқланганингиз, хурсандчилик, ҳамкорлик, мағлубият алами каби ҳиссиётлар профессионал лигага қадам қўйганингизда сизни тарк этадигандек туюлади.    

“Трабзонспор” жамоасига ўтганимда шифокорлар футболни ташлашим кераклигини таъкидлашган. Чунки белим билан боғлиқ муаммолар бунга тўсқинлик қилаётганди.

Мен кўп бор жароҳат олганман. Футбол — ажойиб ўйин. Балки, шунинг учун ҳам, оғриқларга қарамай бу спорт туридан кетишни хоҳламагандирман.  

Биз яхши натижаларга эришдик, менимча, дарвозабон сифатида ёмон ўйин кўрсатмадим. Аввалига, бу менга ёқмаганди. Лекин касбимни севганим сабабли 20 йил шу соҳада фаолият юритдим.

Вазият кўп бор ўзгарди. Қумли майдондан тортиб, материаллар етишмовчилиги, вақт камлиги, дарвозабон қўлқопи йўқлиги учун ўйинда иштирок этолмаганмиз ва ҳомийга муҳтожлик сезганмиз. Лекин бундан тушкунликка тушиб қолмай, қийин вазиятлардан қандай чиқиб кетиш йўлини излаганмиз.

Мен ҳали футболчи бўлган пайтимда бош мураббий сифатида ҳам ишлаганман. Жамоа сардори бўлганим учун баъзида машғулот ўтказишга, баъзида эса мураббийлик штатидагиларга ёрдам беришга тўғри келарди. Ўша пайтдан бошлаб жамоани қандай бошқариш кераклигини ўрганиб боргандим.

Мен 4 йил ўрта мактаб ўқитувчиси сифатида ишлаганман. Бу касблар бир-бирига жуда ўхшайди. Ҳар иккисида ҳам сиз одамларни бир гуруҳга бирлаштирган ҳолда бошқаришингиз керак. Ўқитувчи тўғри йўлни кўрсатиб, аниқ мақсад сари сизни етаклайди. Мураббийнинг нияти ҳам худди шундай.

Аниқ мақсади йўқ жамоа капитани йўқ кемага ўхшайди.

Менинг ватандошларимга сабр етишмайди. Улар кутишни ёмон кўради. Агар бироз ушланиб қолсангиз, жанжалнинг тагида қолдим деяверинг. Жанубий Кореяда эса бундай ҳолатни умуман учратмайсиз. Улар сабрли, қанча десангиз шунча кута олади.

Агар чемпион бўлишни истасангиз, худди чемпиондек яшашингиз керак. Хатти-ҳаракат, нутқ, ўйин услуби каби ҳислатларингиз бир-бирига доимо мос келиши шарт.

Сиз кўрадиган кино қизиқарли бўлиши керак. Агар у сизга ёқмаса, у ҳолда вақтингизни бекорга сарфлаган бўласиз. Футбол мухлиси ҳам ўйиндан завқланиш учун стадионга боради. Агар ўйинчи майдонда ҳужум қилмай, тўпни у ёқдан бу ёққа судраб олиб юраверса, томошабин зерикади ва кетказган вақтига ачинади. Бу мураббий ва жамоанинг камчилиги, мағлубияти ҳисобланади.  

Обрў, лавозим ва пул —ҳеч кимга умрининг сўнгигача берилмайди. Ўзликни сақлаб қолиш инсоннинг энг асосий вазифаси деб ўйлайман.

Ҳар кимнинг футбол ҳақидаги фикри турлича. Менимча, ёш бола ҳам, мутаҳассис ҳам танқид қила олади. Шунинг учун, мен танқидни тўғри қабул қиламан.    

Футбол соҳасидан кетганимдан сўнг ёзувчи бўлсам керак. Чунки китоб ёзиш ниятим бор.


УЕФА расмий сайтидан Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика