Latest news

22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  0 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  2 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  1

Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар News

Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар

Кўпчилик Абдуқодирни қўллаб-қувватлади.

Кеча оқшом Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" сафида дебют қилди. Дебют мураккаб кечди: Ҳусанов ўйин бошида хатога йўл қўйди, шундан сўнг "шаҳарликлар" гол ўтказиб юборди, аммо кейин у ўзига келди ва яхши савияда ўйнади.

Англияда бу ҳақда нималарни ёзишди? Келинг, аввал Британиянинг таблоидларини кўриб чиқайлик.

The Sun 

"Манчестер Сити" жамоасининг янги футболчиси Омар Мармуш "янги нафас олди". Абдуқодир Хусанов дебютини тезда унутиши керак".

Журналист Мартин Блекбёрн матнга қўшимча қилди: "Клуб жамоага яқинда келган Хусановни қўллаб-қувватлаши керак. Унинг бахтига ҳаммаси яхши бўлди – якунда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди. "Сити" мухлислари юраги катта одамлардир. Улар Ҳусановни хатоси ҳақида кўп бош қотирмаслиги учун қарсаклар билан кузатиб қўйишди".

Daily Mail

"Ҳусанов эндигина 20 ёшда. У ҳали ҳақиқатан ҳам "бола". У АПЛдаги биринчи ўзбекистонлик футболчи ва у ўтган ҳафтада инглиз тилида бирор сўзни билмай туриб "Ланс"дан келиб қўшилди", – деб ёзди Оливер Холт.

“Лекин бир дақиқага Ҳусановни унутинг. Ўйин шундай ўзгариб кетдики, "Челси" дарвозабони Роберт Санчес янада жиддийроқ хатога йўл қўйди. Деярли ҳар ҳафта дивандаги танқидчилар ва ижтимоий тармоқлардаги одамлар унинг "Челси" даражасига тўғри келмаслигини таъкидламоқда.

Ҳусанов муваффақиятсизликларни енгиб ўтади ва кейинги баҳсларда жанг қилади. У жамоадошларини ғалаба билан табриклар экан, майдонда маъюс кўринди. Бу унинг дебюти эди, унда бошқа имкониятлар бўлади. Бироқ Санчесда улар бўлмаслиги мумкин", – дея қўшимча қилди Холт.

Mirror

Жейми Реднапп (Англия ва "Ливерпул"нинг собиқ футболчиси, Ҳарри Реднаппнинг ўғли) шундай деди: "Ушбу вазиятга тушиб қолганингда, бошингни "қуритгичдагидек" ҳис этасан. Сен битта хатога йўл қўясан, кейин уни янада ёмонлаштирасан. У "Сити"нинг бошқа ҳимоячиларидан етарлича қўллаб-қувватлов олмади. У бу вазиятдан ўтиб олиши керак. Мен бу йигитга ачинаман".

Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғи

"Янги лига. Инглиз тилида бир сўз ҳам гапирмайди. Муаммоли "Сити"да ўйнаяпти. Унинг елкасида – бутун Ўзбекистоннинг масъулияти. Ва муваффақиятсиз стартдан кейин синиб қолмади. Баракалла, Абдуқодир Ҳусанов!

"Ҳусанов хатосидан ташқари бир неча бор ҳимоямизни сақлаб қолди. Қандай "йиртқич"

"Жексонни йўлидан олиб ташлади. Ҳусановнинг мослашиб кетишини кутяпман. Бу рақиблар учун қўрқинчли бўлади"

"20 ёш, бир ҳафтадан бери жамоада ва тилини билмайдиган мамлакатида. Муваффақиятсизликлар учраб туради, бу дунёнинг тугаши эмас"

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика