Latest news

20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  0 20:00"Қизилқум" — "Машъал" 1:0 (Матнли транслация)  2 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  30 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  6 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  65 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6

Андрей Шипилов: “Алланиязов ва Турғунбоев бизни мағлуб этишди” News

Андрей Шипилов: “Алланиязов ва Турғунбоев бизни мағлуб этишди”

Суперлига 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” (3:0) жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ва бекободликлар футболчиси Зафар Тўраев иштирок этишди.

-Мухлислар чиройли, ҳужумкор футболнинг шоҳиди бўлишди. Биринчи таймда ақлли ўйнадик. Мезбонларга яққол имконият бермадик.Бизда эса аксинча иккита голлик имконият бўлди. Агар дарвозабон билан яккама якка вазиятни голга айлантира олганимизда, якуний натижа ҳозир тамомила бошқача бўларди.

"Навбаҳор" иккинчи таймда омадли ўйинчи алмаштиришни амалга оширди. Алланиязов билан Турғунбоев иккаласи амалда бизни мағлубиятга учратишди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак,-дейди Андрей Сергеевич.

-Бугун омадимиз чопмади. Иккинчи таймда ташаббусни мезбонларга бой бериб қўйдик ва мағлубиятга учрадик. “Навбаҳор”чиларни ғалаба билан табриклайман. Камчиликлар устида ишлаймиз ва кейинги турларда ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз,- дейди Зафар Тўраев.

"Металлург" матбуот хизмати.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика