Latest news

21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  1 21:00Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  3 21:00Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 2:1 (матнли трансляция)  4 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  1 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  2 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0

Андрей Канчельскис: "Агар мен 2 очко йўқотган бўлсам, демак натижадан қониқмаган бўламан" News

Андрей Канчельскис: "Агар мен 2 очко йўқотган бўлсам, демак натижадан қониқмаган бўламан"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскс ўз фикрларини билдирди.




“Дерби бу дерби. "Андижон" ўйинга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Биз ҳам шунга яраша тайёрланган эдик. Доим дербилар шундай ўтади. Бугунги баҳсни ёмон ўтказдик деб ўйламайман. Айниқса, иккинчи бўлимда бизда ҳам, рақибда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Барчага очколар керак. Биринчи бўлиб гол киритганимизда натижа бошқача бўлар эди ҳисоблайман. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Мухлисларга ҳам бугунги учрашув ёқди деб ўйлайман. Улар бизнинг 12-футболчимиз, бугун икки очко йўқотдик”, – деди Канчельскис.

- Натижадан қониқдингизми?

- (Кулади) Агар мен 2 очко йўқотган бўлсам, демак натижадан қониқмаган бўламан.

- Менимча бугун "Навбаҳор" "Пахтакор" ва "Локомотив"га қарши ўйинлардаги билан таққослаганда ўз имкониятидан пастроқ ўйнагандек туюлди.

- Бу саволга қисман жавоб бердим. Дерби бўлгани учун шундай бўлди. Битта ўйинда исталган жамоа ажойиб тайёрланиши ва ажойиб ўйнаши мумкин. Аммо бутун мавсум давомида бундай бўлиши қийин. Дербидаги босим футболчиларга таъсир қилди деб ўйлайман.

- Коронавирус туфайли чемпионат тўхтатилди. Бундай вазиятда жамоа футболчиларининг спорт формасини ушлаб туриш қийин бўладими?

- Афсуски бу жуда ёмон. Бошқа томондан бўш трибуналар остида ўйнаш ҳам ёмон. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қандай қарор қабул қилишига боғлиқ. Ҳар бир футболчининг оиласи бор, улар ҳам инсон. Албатта қийин бўлади, аммо нима ҳам қила олардик.

- Андижонга илк бор келдингиз. Стадион, муҳит ёқдими?

- Стадион ажойиб, муҳит ҳам. Агар майдонга яна бироз яхшироқ қарашганида нур устига аъло нур бўларди. Бизни яхши қабул қилишганидан хурсандман. "Андижон"га омад, мухлисларга соғлик тилайман.

- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?

- Улар яхши ишлашди, бизга ҳам, рақибга ҳам сариқ карточкалар кўрсатишди. Дербини бошқариш доим қийин бўлиб келган.

- Бугун "Навбаҳор" Ўткир Юсуповсиз қандай ўйнаган бўларди?

- Бизда бир футболчи эмас жамоа ўйнайди. Таркибда 18 футболчи бор. Барчанинг ҳаракатидан қониқдим. Кимдир яхши ўйнади, кимдир ёмон. Юсупов каби бошқа футболчиларга раҳмат айтаман.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика