Latest news

02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  1 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  18 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  59 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9

"Андижон": “DJ Piligrimm” ва Жавоҳир Зокиров хайрия учрашуви меҳмонлари News

"Андижон": “DJ Piligrimm” ва Жавоҳир Зокиров хайрия учрашуви меҳмонлари

Аввал хабар қилиб ўтганимиздек, эртага 13 ноябрь куни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида ҳақиқий футбол байрами бўлиб ўтади.

Олий лигага чиққани муносабати билан “Андижон” жамоамиз хайрия-шоу учрашувини ташкил этмоқда.

Хабар қилганимиздек, эртага “Соғлом авлод” стадионида “Андижон” ва мамлакатимизнинг 5 карра чемпиони “Бунёдкор” жамоалари ўртасида хайрия-шоу учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувни байрамона кайфиятда ўтказиш мақсадида ўйиндан олдин ишқибозлар учун концерт тадбири ҳам ўтказилади.

 Хайрия учрашувига эстрадамиз юлдузлари ташриф буюради. Шу жумладан, нафақат юртимизда, балки Россияда ҳам таниқли бўлган “DJ Piligrimm” ўз қўшиқлари билан мухлисларни хушнуд этади. Ишқибозлар нафафат унинг қўшиқларидан, балки футбол ўйинидан ҳам баҳраманд бўлишади. Боиси “DJ Piligrimm” шу куни “Андижон” – “Бунёдкор” учрашувида майдонга чиқиб футбол ўйнашни режалаштирмоқда.

Уни қайси жамоада тўп суриши ҳозирча сир бўлиб қолсин. Буни эртага стадионга келганингизда кўрасиз. Бундан ташқари таниқли актёр ва хонанда Жавоҳир Зокиров ҳам хайрия учрашувига ташриф буюради. Бундан кўриниб турибдики, эртага стадионга келадиган ишқибозлар асло зерикишмайди. Қолаверса, Андижонга машҳур қўшиқчи Севара Назархоннинг ҳам келиши кутилганди. Аммо хизмат сафари туфайли Назархон эртанги тадбирда иштирок эта олмайди.

Эътиборлиси, Сервар Назархон футболни яхши кўришини ва “Андижон” жамоасига бефарқ эмаслигини айтиб ўтган. Шу ўринда айтиб ўтмоқчимизки, эстрада юлдузлари Жаҳонгир Позилжонов (“Божалар”) ҳамда актёр Алишер Узоқов хайрия учрашувига айрим сабаблар туфайли кела олишмаса-да, “Андижон” жамоасини олий лигага чиққани билан қизғин табриклашди. Шунингдек, таниқли инсонлар томонидан жамоамиз номига кўплаб табриклар келди.


Миллий терма жамоамиз ва “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов кеча “Футбол шарҳи” кўрсатувида “Андижон” жамоаси томонидан уюштирилаётган хайрия учрашувига ҳам тўхталиб бу ҳақда илиқ фикрлар билдирди. Шунингдек, Қосимов ҳасталикка чалинган Дмитрий Краевга соғлиғ тилади. Қолаверса, мураббий Андижонда ўтказиладиган хайрия учрашувида қатнишишни хоҳлаганини, аммо терма жамоа билан Вьетнамга кетиши туфайли бора олмаслиги афсус билан айтиб ўтди.

Шу жумладан эртага хайрия учрашувига “Спорт” телеканали ҳодими, “Футбол шарҳи” кўрсатувининг муаллифи Зафар Имомхўжаев ҳам ташриф буюриб репортаж тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, эртага хайрия-шоу учрашуви “Соғлом авлод” стадионида соат 12:00да бошланади. “Андижон” – “Бунёдкор” учрашувидан олдин “Андижон” фахрийлар жамоаси ва “Андижанка” қизлар жамоаси ўртасида ўртоқлик ўйини ҳам бўлиб ўтади. “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув соат 14:00да бошланади.

Ушбу хайрия учрашувидан тушган пуллар жамоамиз ҳужумчиси Дмитрий Краевнинг даволаниши учун унинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Яна бир бор мухлисларни эртага “Соғлом авлод” стадионига чорлаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика