Latest news

00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  39 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  530 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

"Андижон"нинг болгариялик топилмаси: "Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси яхши бўлади" News

"Андижон"нинг болгариялик топилмаси: "Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси яхши бўлади"

Сўнгги йилларда чемпионатимизга ташриф буюраётган легионерлар савияси тушиб бораётгани ҳеч биримиз учун янгилик эмас.

Бироқ клубларимиз яқин мавсумларга келиб бу борада олдинга силжишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳусусан жорий мавсумда "Андижон" сафида тўп тепаётган болгариялик ҳимоячи Пламен Димов ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари, жамоада етакчиликни қўлга олишга интилаётгани кўпчиликка манзур келмоқда. Биз 14-тур учрашувлари бошланишидан олдин Пламен Димовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Андижон" учун ҳам, "Турон" учун ҳам ўтган турнинг аҳамияти юқори эди. Боиси икки жамоа турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган, Суперлигада жон сақлаш учун курашаётганди. Учрашувнинг муҳимлилик даражаси фақат шу омилларга боғлиқ эдими? Келинг дастлаб шу ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

-  Жамоаларнинг ҳолати тенглигими билан бирга ўйин дерби мақомида эди. Икки жамоа уч очко сув ва ҳаводек зарурлиги боис майдонга катта босим билан чиқишди. Кўрган бўлсангиз курашлар кўп бўлди. Қайсидир маънода "Турон" билан дуранг қониқарли, дея оламан. Бир очко ҳам очко ҳисобланади. Рақиб жарима майдончаси ичида кўплаб голли вазиятлар яратганимизга қарамасдан биттадан ортиқ гол ура олмадик. Эндиликда бор эътиборимиз "Қизилқум" билан учрашувга қаратилган. 

- Жамоани иккинчи даврага Ёрқин Назаров тайёрлади. Тан олиш керак ушбу мураббий бошқарувида "Андижон" ўйинни яхши йўлга қўя олди, рақибларига жуда яхши қаршилик кўрсатди. Шундай экан Виктор Кумиковнинг келиши тактика ва схемани ўзгартириб юбормадими? 

- Тўғри айтдингиз. Биринчи давра охирига келиб чемпионатнинг топ 3та клуби билан тенгма-тенг ўйнадик. Жамоамизга шунчаки тажриба етишмади. Биласиз таркибимизда бу йил катта футболда дебют қилаётганлар бор. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида таркибимизга легионерлар келиб қўшилди. Улар билан ҳам бир-биримизни тушуниб олишимиз учун бироз вақт керак. Ҳозирда шу жараён кетмоқда. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Ўзбекистонга келаётган хорижлик футболчиларнинг чемпионатимизга мослашиши турлича кечади. Айримлари тезда киришиб кетади, яна баъзиларида бу узоқ вақт талаб қилади. Чемпионатимизга кўникиб кетдингизми?

- Менда мослашиш жуда тез юз берди. Майдонга тушган заҳотим жамоадошларим билан бир-биримизни тушуниб олдик. Ўзбекистонда футболни яхши кўришади. Мухлислар стадионларда ажойиб муҳит ҳосил қилишади. Клублар эса керакли шароитларни яратиб беришга интилишмоқда. Майдонлар эса футбол ўйнаш учун қулай, дея оламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика