“Андижон” сербиялик легионер билан шартнома имзолади
03 feb 2019 18:04
News
“Андижон” сербиялик легионер билан шартнома имзолади
Таркибни кучайтириш учун таклиф этилган бир қатор хорижлик легионерлар билан музокара олиб борилди ва якунда сербиялик марказий ҳимоячи Алексич Радосав билан шартнома имзоланди.
Маълумот учун: Алексич Радосав 1986 йилнинг 6 март куни Босния ва Герцоговинада таваллуд топган. Бўйи 190 см. Амплуаси марказий ҳимоячи. Сўнгги жамоаси ФК “Радник” (Биелина).
2013/2014 йилги мавсумда Босния ва Герцоговина чемпионатида иштирок этган “Зриньски” клуби билан мамлакат чемпионлигини нишонлаган. Ўша мавсумнинг 2-даврасида “Зриньски” клубига келиб қўшилган Радосав 10 та учрашувда майдонга тушиб, барча учрашувларда тўлиқ (900 дақиқа) ҳаракат қилган.
2017/2018 йилги мавсумда “Крупа” клубида ўйнаган жамоамизнинг янги аъзоси 28 та учрашувда майдонга тушиб, жамоаси билан биргаликда Босния ва Герцоговина Кубоги финалигача етиб келган ва финалда “Железничар” клубига 0:6 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Фаолияти давомида Сербиянинг “Напредак”, “Раднички”, Босниянинг “Славия”, “Зриньски”, “Травник”, “Крупа” ва “Радник” клублари шарафини ҳимоя қилган Алексич Радосав бундан буён “Андижон” жамоасида фаолиятини давом эттиради.
Comments