Latest news

15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  6 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  1 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  15 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  20 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3

“Андижон” – “Норин” ўйини учун ўтказилган викторина ғолиблари маълум News

“Андижон” – “Норин” ўйини учун ўтказилган викторина ғолиблари маълум

Хабарингиз бўлса керак, бугун сайтимиз орқали “Андижон” футбол клуби билан ҳамкорликда викторина ташкил этгандик.

«Андижон» - «Норин» ўйинига бепул таклифномаларни қўлга киритинг

Унга кўра, “Андижон” клубига оид бўлган иккита саволга тезкор ва аниқ жавоб берган ўқувчиларимиз маълум бўлди.

2008 йили “Андижон” жамоасининг тўпурар футболчиси ким бўлган? Деган саволга андижонлик футбол ишқибози Сарвар Юлдашев биринчи бўлиб аниқ жавоб берди. Тушликдан сўнг Сарвар Юлдашев “Андижон” клуби офисига ташриф буюриб, клуб менежери Исломбек Рустамовдан “Андижон” – “Норин” учрашувига иккита таклифномани қабул қилиб олди.
Фурсатдан фойдаланиб, викторина ғолиби ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Мен Сарвар Юлдашев 1991 йил Андижон шаҳрида туғилганман. Ўзимни “Андижон” жамоасининг ашаддий ишқибозларидан бири деб ҳисоблайман. Севимли жамоамнинг ҳар бир ўйинини қолдирмасдан кузатиб бораман. Шу билан бирга Ўзбекистондаги биринчи рақамли футбол сайти бўлган “championat.asia” интернет порталининг доимий ўқувчисиман. Сайтга ҳар куни кириб, футбол оламидаги янгиликлар билан кенг тарзда танишиб бораман. Бугун “championat.asia” сайтида бўлиб ўтган викторинада иштирок этиб, ундаги саволларга ўз жавобимни қолдиришга қарор қилдим. Унда ғолиб бўлганимдан хурсандман. Бу каби викториналар келгусида ҳам бўлишини биз мухлислар хоҳлардик.


-   2008  йили “Андижон” жамоамиз учун мавсум жуда ҳам омадли ўтганини аълоҳида таъкидлаш ўринли бўларди. Негаки, жамоамиз ушбу мавсумда ўзининг энг яхши натижасини қайд этганди. 5-ўрин ҳозиргача энг юқори натижа бўлиб турибди. 2008 йилги мавсумда жамоамиз ўз мухлисларини жуда қувонтирганди. У пайтдаги ўйинларни ҳеч қачон унутмиман. Жуда ҳам қувончли лаҳзалар кўп бўлганди. Ўша мавсумнинг иккинчи даврасида грузиядан таклиф этилган Леван Мдивнишвили жамоа тўпурари бўлганди. Тезкор ҳужумчилар сирасига кирадиган Мдивнишвили қисқа фурсат ичида андижонлик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб қолганди.

Викторинада берилган иккинчи саволнинг жавоби эса, - Рўзимбой Аҳмедов. Биз учун аламли тарзда якунланган 2016 йилги мавсумнинг сўнгги учрашувида Рўзимбой Аҳмедов “Навбаҳор”га қарши кечган баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этганди. Қорли майдонда кечган водий дербисида “Андижон”нинг олий лигада қолишига атига битта гол етишмаганди.

- Бу йил “Андижон” жамоамиз ўз олдига яна кучлилар сафига қайтишни мақсад қилиб белгилаган. Жамоа таркиби яхши шаклланган. Насиб қилса бу йил “Андижон” яна элитага қайтади – дейди викторина ғолиби Сарвар Юлдашев.


Викторинанинг иккинчи ғолиби ALI никидаги ўқувчи бўлди. Яқин вақт ичида унга ҳам "Андижон" клуби томонидан таклифнома тақдим этилади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика