Latest news

10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  2 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  3 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  18 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  30 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  9 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  61 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6

“Андижон” навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлади News

“Андижон” навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлади

Tags :  Андижон
“Шўртан”га қарши учрашувдан сўнг мураббийлар штаби футболчиларга маълум муддатлик дам берганди ва 1 июнь кунидан жамоамиз яна ўз қароргоҳида йиғилди.

Олий лиганинг навбатдаги турида “бургутлар” Бекободда “Металлург” меҳмони бўлади. Бўлажак баҳсга тайёгарлик бошланди.

Навбатдаги муҳим ўйин олдидан жамоамизда жарохат билан боғлиқ муаммо юзага келган. Яқинда операциядан қайтган ҳимоячи Жавлон Гусейнов яна сафдан чиқди. Айтишларича футболчи катта эхтимол билан иккинчи даврадан майдонга қайтади.

Шунингдек Бобур Акбаров, Отабек Валижонов, Солоҳиддин Солоҳидинов ҳам жарохат сабаб машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Улардан ташқари кичик жарохат  туфайли Ғулом Ўрунов, Иқбол Бобохонов ва Иброҳим Отахонов машғулотларда индивидуал тарзда шуғулланмоқда.

Сербиялик ҳужумчи Неманья Йованович юртига бориб келиш учун жўнаб кетган. Тажрибали футболчи шу кунларда Андижонга етиб келади.

Дарвоқе, бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли бош мураббий айни дамда жамоа билан бирга эмас. Машғулотларни эса унинг ёрдамчилари Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов, Ҳислат Чилматов ва Камол Жўнашев ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург”га қарши ўйин 10 июнь куни бўлиб ўтади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика