Latest news

09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  1 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47

Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган News

Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган

Софьян Амрабат "Барселона"да ўйнаши кафолатланса, текинга ўйнашга тайёр эканини билдирган.

26 ёшли Амрабат Қатардаги Жаҳон чемпионатида порлаган ўйинчилардан бири бўлди. "Фиорентина" ярим ҳимоячиси ўтган ойда "Барса"нинг асосий трансфер нишонларидан бири бўлган эди. Бироқ Ла Лиганинг молиявий чекловлари сабабли Каталония клуби итальян жамоасини Амрабатни қўйиб юборишга кўндира оладиган таклиф жўната олмади.

Агар улар келишувга эришганларида Амрабат мавсум охирига қадар маошидан воз кечишга рози бўларди. "Камп Ноу"да ўйнаш унга ўзини каттароқ жамоада ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият бўлиши тайин эди.

Испан клуби Ла Лига томонидан қаттиқ молиявий назорат остида ва "Барса"да ҳозир футболчиларнинг маошлари бўйича жуда кам жой қолган. 

"Барселона" Амрабатни ёзгача ижарага олиб, кейин уни бутунлай ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйлаётганди. Бироқ ижара учун 4 млн евро ва кейинроқ трансфер учун 36 млн евро "Фиорентина"ни васвасага сола олмади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика