Амир Ғалинои: "Эрон халқидан кечирим сўрайман. Бу ҳаётимдаги энг ёмон кунлардан бири"
		
		08 feb 2024 04:58
        News	
	 
				 
				Амир Ғалинои: "Эрон халқидан кечирим сўрайман. Бу ҳаётимдаги энг ёмон кунлардан бири"
"Эрон халқидан уларни хурсанд қила олмаганим учун кечирим сўрайман. Бу учрашувда бор кучлари билан ҳаракат қилган ўйинчиларга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатгандик. Кўп вазиятларни кўкка совурдик. Иккинчи бўлимда саккиз марта бурчак зарбасини амалга оширдик, аммо керакли голларни ура олмадик. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган гап бор. Бугун шу жумла ўз тасдиғини топди. Якунда Қатарга мағлуб бўлдик. Техник томондан рақибдан устун эдик, аммо буни ҳисобда акс эттира олмадик. Мағлубият учун масъулиятни тўлиқлигича ўз бўйнимга оламан. Бугун ҳаётимдаги энг ёмон кунлардан бири бўлди. Ҳеч кимни айбламайман. Натижа керак бўлгани сабабли жуда кўп ўзгаришларни амалга оширдим. Меҳди Тареми бугун яхши ҳаракат қилди, шунчаки у ўз вазиятларини голга айлантира олмади. Бу футболнинг бир қисми. Ҳа, турнир давомида еттита гол ўтказдик, аммо Япония билан ўйинда бу муаммолар кўзга ташланмаётганди. Бугун Қатарга ютқазиб қўйдик ва буни барчаси юзага чиқди. Охирги дақиқаларда омад биздан очиқчасига юз ўгирди.
Қандайдир танқид ёки камчилик бўйича айнан мен узр сўрашим керак, футболчилар эмас. Терма жамоанинг юлдуз футболчиларига барчаси учун раҳмат айтиб қоламан. Европада ўйнайдиган футболчиларимиз профессионал тарзда меҳнат қилишди. Қатарнинг ўйинини яхши анализ қилгандик. Биринчи бўлимда барчасига нуқта қўйишимиз ва ғалабани таъминлашимиз мумкин эди. Бироқ, финал орзу бўлиб қоладиган бўлди.
Осиё кубоги ортда қолди. Энди жамоани келгуси мусобақаларга тайёрлайман. Олдинда Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари бор. Эрон терма жамоасида фаолият олиб борган барча ходимлар, футболчи ва мураббийларга миннатдорчилик билдираман", -дейди Амир Ғалинои.
| Iran Sardar Azmoun - 4', Alireza Jahanbakhsh - 51' | Asian Cup Final Stage . Round Semi Finals 07/02/2024, 20:00 3: 2 Finished | Qatar Jassem Gaber - 17', Akram Afif - 43', Almoez Ali - 82' | 
Stadium: Al Thumama Stadium, 40342 spectators
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments