Latest news

12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  0 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  13 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  2 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  3 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  3 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10

"Америка"ни ҳам кўрдик ёхуд ёлғончидан шон қолмас, номидан нишон қолмас News

"Америка"ни ҳам кўрдик ёхуд ёлғончидан шон қолмас, номидан нишон қолмас

Аслида бу мавзуни очмоқчи эмасдик.

Терма жамоа йиғинлари-ю, Кападзе шогирдларининг саралашдаги иштироки кун мавзуси бўлиб турган паллада қўлга қалам олишга, айрим мулоҳазаларни юритишга мажбур бўлдик. "Менга нима",- деди Афанди. Шундай деб кетаверсак ҳам бўларди. Лекин бу клуб эртага ОЧЛда бутун Ўзбекистон номидан қатнашади. Халқаро майдонда Ўзбекистон клуби, деб чақирилади. 

 Мураббийлар штабида нима юз беряпти?

Барчаси Қатардаги учрашувга бориб тақалади. Айнан шу баҳсдан сўнг "Навбаҳор"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Алекса Бошкович Сербияга жўнаб кетган. Кейинчалик буни клуб матбуот хизмати расман тасдиқлади. "Навбаҳор"да сўнгги 3 йилда 3 нафар жисмоний тайёргарлик мураббийи ўзгарди. 2021 йилги мавсумдан сўнг руминиялик Аугустин Чирицага жавоб бериб юборилган бўлса, 2022 йил Бабаян билан бирга ишлаган сербиялик Александр Стоймирович клубда ортиқ қолмасликка қарор қилиб ОКМКга йўл олганди. Иккинчидан дарвозабонлар мураббийи Антон Майранов ҳам кўриниш бераётгани йўқ. Аниқлашимизча, мураббийнинг аёли даволаниш жараёнида эканлиги сабаб айни пайтда унинг ўрнида Нестеров машғулотларни олиб бормоқда. Лекин суратда Антон Майранов олиб бораётгани кўрсатилган. 


"Америкасини" ҳам кўрдик ёхуд "Навбаҳор" матбуот хизмати кимни алдаяпти?

Узун-қулоқ гаплар кечаги машғулотда фақат 7 нафар футболчи бўлганини таъкидламоқда. Энди шу кунги машғулотлар жараёнидан суратларни расмий саҳифасига жойлаган клуб матбуот хизмати катта саҳнага чиқди. Аёли даволанишда бўлган Майранов, икки хил бутсадаги Милович, АҚШдан дарҳол етиб келган Искандеров, Яхшибоевнинг ўрнига термага чақирилган Аброр Исмоилов ҳам шу ерда. 

Жамшид Искандеров нима қиляпти бу ерда?


Аброр Исмоилов терма жамоа билан АҚШга кетганми ёки "Навбаҳор"да қолган?


Милош Милович машғулотларда икки хил турдаги ва икки хил рангдаги бутсалардан фойдаланади!


200 фоиз аниқки, бу ўтган ойдаги машғулотдан суратлар, кечаги ҳаттоки сентябрдаги эмас. Мантиқ излаб бошларим оғриб кетди. Бу билан "Ал Ҳилол"ни чалғитишингиз мумкин, лекин футбол оммасини алдай олмайсиз. Юқоридаги машғулотга 7 нафар футболчи келгани ҳақидаги гап клуб матбуот хизматининг найрангидан сўнг ҳақиқатга ўхшаётгандек туюляпти. Бир муаммони беркитиш орқали эса иккинчи муаммо юзага келиб бўлди. Тонгга яқин эса расмлар ўзгариб қолганига гувоҳ бўлдик. Энди эса шубҳалар яна ошди. Клуб матбуот хизмати кечаги машғулотда бўлмаган, деган хулосага келинди. 

"Навбаҳор"нинг душмани ким?

Championat.asia учун Суперлигадаги 14, Про лигадаги 11, Биринчи лигадаги 16 умуман ҳар бир клуб тенг. Керак паллада муаммолари эшитилади, мақтовга арзигулик жиҳатлари олиб чиқилади. "Навбаҳор"нинг душмани эса бу унинг ўзи. Кеча тунда эски расмларни қўйиб юборилиши хакерларнинг ҳужуми бўлмаса керак? Ўзига ўзи душман одамгина бу ишни қилади. Раддия беришга шошилманг. Чунки биз ўзингиз эълон қилган нарсани кўрсатяпмиз. Осмондан олиб эмас. 


Муаллифнинг бошқа фикр ва мулоҳазалари учун телеграм канали → Pressball

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика