Latest news

13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  0 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  5 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  2 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  5 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  2 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  7 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  6 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  3

Алишер Шоғуломов: “Андижон” бу йил аутсайдерлар орасида бўлмайди” News

Алишер Шоғуломов: “Андижон” бу йил аутсайдерлар орасида бўлмайди”

Ҳужумчи Алишер Шоғуломов янги мавсумга тайёргарликни “Бухоро” сафида бошлаганди.

Бироқ маълум муддат ўтгач у “Андижон” сафига бориб қўшилишга қарор қилди. Бунга нима сабаб бўлганини билиш мақсадида Шоғуломовнинг фикрлари билан қизиқдик.

Ўтган йилги мавсум ҳақида
Ўтган йилни “Локомотив”да бошлагандим. Аммо ўйин амалиёти камлиги учун янги жамоага ўтишни истадим. Вадим Абрамов билан ҳеч қандай муаммо бўлмаган, шунчаки кўпроқ майдонга тушишни истаганим учунгина бошқа клубга ўтгим келди.

Ёзда “Олмалиқ”қа ўтиб ўйиним янада яхшиланади деб ўйлагандим.  Аксига олиб “Олмалиқ”да ишларим юришмади, спорт формам ҳам талаб даражасида эмасди. Жамоадаги муҳит яхши эди, аммо мураббийнинг футболга қараши бошқача экан, шу боис жамоадан кетишга қарор қилдим.

“Бухоро” ҳақида
2016 йилги мавсумга тайёргарликни “Бухоро” сафида бошладим. Тачмурад Агамуродовнинг таклифига кўра бу жамоа йиғинида қатнашаётгандим. Бир нечта ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушгандим.Мавсумни шу клубда бошлашга яқин эдим. Бироқ Бахтиёр Ашурматов “Андижон”да иш бошлагач мени ўз жамоасига таклиф қилди. Хабарингиз бор, бу мураббий билан олдин “Гулистон”да бирга ишлаганман. Уларнинг ўйин услублари менга маъқул келгани учун “Андижон”га ўтишга қарор қилдим. Тачмурад Агамуродовга вазиятни тушунтирдим, мураббий мени тўғри тушунди ва омад тилади. Шу ўринда Шамаковичга раҳмат айтмоқчиман. Бундан ташқари “Бухоро” сафида ҳужумчилар кўп эди. Баҳодир Пардаев бор, яқинда Камолиддин Мурзоевнинг ҳам келиши кутилмоқда. Лекин рақобатдан қўрқиб кетдим дея олмайман. Ўйин амалиёти кўпроқ бўлиши учун водий клубига ўтишга қарор қилдим.

Бахтиёр Ашурматов ҳақида
Бахтиёр Ашурматов қизиққон, ҳиссиётга жуда кўп берилувчан мураббий деб ўйлайман. Ўзи ҳам футбол ўйнаб юрганларида қизиққон ва курашдан қочмайдиган ўйинчи бўлган. Бахтиёр Аъзамович таваккал қилишни яхши кўради. Шу сабаб ҳам ишлаган жамоалари доим чиройли ўйин кўрсатган. Насиб қилса, 2016 йилда ҳам “Андижон” мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этади. 



“Андижон” жамоаси ва мухлислари ҳақида
“Андижон”га қарши бир неча бор майдонга тушганман. Энг қизиғи барча ўйинларда ғалаба қозонган эканман. Энди бор кучим билан бу жамоанинг ғалабаларига хисса қўшмоқчиман. “Бургутлар” бир неча йиллардан буён олий лигада қолиш учун курашмоқда. Аммо янги мавсумда бундай бўлмайди. “Андижон” аутсайдерлар орасида юрмайди деб умид қиламан. Таркибга Роббим Ҳасанов, Ғулом Ўрунов, Азамат Исроилов ва бошқа бир қатор янги футболчилар қўшилишди. Жамоанинг ажойиб мухлислари борлигини биламан. Андижонда футболни севишади. Янги мавсумда бунга ўзим гувоҳи бўлишим мумкин. Стадион тўла мухлислар қаршисида ўйнаш ажойиб. Буни “Гулистон”да ўйнаганимда ҳам ҳис қилганман. Молиявий томондан у қадар бақувват бўлмаса ҳам жамоани минглаб мухлислар қўллаб туришарди. Бу эса футболчиларга қўшимча куч бағишларди. Футбол мухлислар учун,  ўз голларим билан “Андижон” мухлисларини  қувонтиришга ҳаракат қиламан.

Футзал бўйича Осиё чемпионати ҳақида
Футзал бўйича Осиё чемпионатини диққат билан кузатиб бораяпман. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олганидан жуда хурсанд бўлдим. Таиландга қарши кечган ярим финал учрашувини ҳам томоша қилдим. Қийин кечган баҳсда вакилларимиз пенальтилар сериясида зафар қучишди. Жамоада Константин Свиридов ва Нодир Элибоевнинг ўйинлари менга маъқул бўлди. Финалда қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъий назар улар қаҳрамонга айланиб бўлишди деб ўйлайман (суҳбат 20 февраль куни бўлиб ўтган, муаллиф). Ўзимиз ҳам қиш фаслида футзал ўйнаб турамиз. Футболга ўхшаш ва фарқли томонлари жуда кўп.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика