Latest news

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  46 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри News

Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри

Таниқли футбол мутасаддиси Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби қандай бўлиши кераклиги ҳақида мулоҳаза юритди.

Таниқли футбол мутасаддиси Алишер Никимбаев "Финт Тўраева" подкастида ЖЧ-2026 ва турнирга тайёргарлик даврида Ўзбекистон терма жамоаси билан кимлар ишлаши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Шахсан мен ўртача вариантни топишдан манфаатдорман. Бу масалага қайси нуқтаи назардан ёндашиш кераклигини тушунишимиз лозим. Биз бир йилга, фақат ЖЧ-2026 учун мураббий излаяпмизми? Ахир ярим йилдан сўнг Осиё кубоги ҳам бўлади-ку. Демак, биз терма жамоани бир кишига бир турнирга ишонаяпмизми ёки икки турнирга? Осиё Кубогидан кейин-чи?

Бу худди шахматга ўхшайди: бир юриш қилгач, кейинги ҳаракатларимизни ҳам тушунишимиз керак. Ҳозир ҳамма нарсани ташлаб, чет эллик мутахассисни таклиф қилиш, кимлигидан қатъи назар - Лёв, Билич, Капелло ёки бразилиялик Анчелоттини олиб келиш нотўғри бўларди. Биз инсонни нимага таклиф қилаётганимизни, қанча муддатга ва қандай вазифаларни ҳал қилиши кераклигини аниқ билишимиз зарур.

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоасида футболчиларнинг ярми "30+" ёш тоифасида, баъзилари тез орада шу ёшга етади. Эртами-кечми таркибни янгилаш кераклиги ҳақидаги савол туғилади. ЖЧ-2026'га, эҳтимол, кимдир жароҳатланмаса ёки ёшлардан биронтаси ёрқин натижа кўрсатмаса, Ўзбекистонни мундиалга олиб чиққан жамоа боради деб ўйлайман. Осиё Кубогига ҳам, катта эҳтимол билан, шу таркиб боради, чунки турнирлар орасидаги танаффус жуда қисқа - атиги ярим йил.

Фараз қилайлик, Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолди. Шахсан мен уни қолдириш керак деб ҳисоблайман. У қолишни хоҳлайдими ёки йўқми - бу бошқа масала. У интервьюларидан бирида агар бош мураббий сифатида қолмаса, кетишини айтган эди. Мен уни тушунаман, у шундай фикрлашга ва гапириш ҳуқуқига эга. Бу мураббий сифатида маълум ютуқларга эришган одамнинг амбициясидир.

Менимча, Кападзе терма жамоада қолиши шарт. Қайси лавозимда - бу алоҳида мавзу. Аммо Кападзе қолиши керак, чунки у ёшларни ҳаммадан яхши билади ва улар билан ишлашни уддалайди. "Олимпик" ташкил этилганидан то Олимпиадагача бўлган 3-4 йил ичида клубдан 150 га яқин ўйинчи ўтди. Кимдир озгина ўйнади, кимдир фақат синовдан ўтди, лекин барибир. Яъни бу футболчилар ҳозир 23-24 ёшда, кейинги жаҳон чемпионатига келиб эса 28-29 ёшда бўлади. Булар келажакда Ўзбекистон терма жамоасининг асосини ташкил этиши мумкин бўлган ўйинчилардир. Кападзе уларни ҳаммадан яхши билади. Бу баҳслашиб бўлмайдиган ҳақиқат.

Ҳатто чет эллик мутахассис келади деб фараз қилсак ҳам, айнан Кападзе унга: "Бу позиция учун бизда бир нечта ўйинчи бор. Баъзиларини ҳали кўрмаган бўлишингиз мумкин", деб айта олади. Бу ерга келган ҳар қандай чет эллик мутахассис бу ердаги ҳеч кимни танимайди. У маҳаллий футболни ўрганиш учун бироз вақт сарфлайди. Лекин шу билан бирга, мен чет эллик мураббийни таклиф қилиш керак эмас, демоқчи эмасман. Масала шундаки, унинг вазифаси нима бўлади, қанча муддатга ва қандай мақсадлар учун таклиф қилинади.

Менимча, у бош мураббий Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штабидаги маслаҳатчи мураббий бўлиши керак. Чет эллик мураббийни бош мураббий сифатида таклиф қилсангиз ҳам, Кападзе унинг штабида бўлиши шарт. Бу ерда ҳамма нарса ЎФА вакилларининг музокаралар олиб бориш маҳоратига, қандай келиша олишига боғлиқ. Шартли равишда Кападзега шундай дейиш мумкин: "Сен ҳали ёш мураббийсан, кейинги жаҳон чемпионати сеники". Ҳеч кимга ўз фикримни исботламоқчи эмасман, шунчаки мисол тариқасида айтдим.

Кападзенинг кучли ва заиф томонларини тушуниш керак. У, айтганимдек, маҳаллий футболни ҳаммадан яхши билади, турли ёшдаги кўплаб футболчиларни танийди, тажриба ва билимга эга. Аммо Кападзенинг айнан финал турнирларида иштирок этиш тажрибаси йўқ, бу эса, менимча, Олимпиадада унга қарши иш берди. Париждаги ўйинларда биз яхшироқ натижани кутишга ҳақли эдик.


Алишер Никимбаев иштирокидаги "Финт Тўраева" подкастининг тўлиқ версиясини (рус тилида) қуйидаги ҳавола орқали топишингиз мумкин:


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика