Latest news

16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  0 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  10 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   51 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1

Алишер Азизов: “Ўтган йил “Қизилқум”ни мағлуб этгандик, бу сафар ҳам шунга интиламиз” News

Алишер Азизов: “Ўтган йил “Қизилқум”ни мағлуб этгандик, бу сафар ҳам шунга интиламиз”

Бугун бўладиган "Обод" ҳамда "Қизилқум" жамоалари учрашувига қизиқиш кучли. Биз ўйин олдидан "Обод" клубининг етакчи ҳужумчиси Алишер Азизовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугунги ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Чунки орқага йўл йўқ. Ўтган турларда жамоамиз ўзидан ёмон таассурот қолдирмаган бўлса-да, натижалар биз ўйлагандек бўлмади. Футболда эса натижа бирламчи саналади. Шунинг учун бугунги ўйинда қандай қилиб бўлмасин "Қизилқум"ни мағлуб этишимиз керак, - дейди ҳужумчи.

- Жамоа мавсумолди ўртоқлик учрашувларида анча сермаҳсул ўйин кўрсатган эди. Аммо миллий чемпионатда ҳозирча рақиблар дарвозасига йўл топа олгани йўқ. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Аввалги ўйинларда жамоа ҳимояга жиддий эътибор қаратган ҳолда натижа учун тўп тепди. "Қизилқум"га қарши ўйинда янгича тактикада ҳаракат қиламиз ва ўйлайманки бугун жамоа ўзининг нохуш анъанасига барҳам беради.

- "Обод" ўтган йили кубок баҳсларида навоийликлардан устун келганди...
- Бу сафар ҳам рақибимизни енгишга ҳаракат қиламиз. Жамоамизда кайфият аъло ва шу руҳиятни ўйиндан кейин ҳам сақлаб қолишга интиламиз.

- Жароҳатингиздан фориғ бўлиб улгурдингизми? Бугун асосий таркибда майдонга тушишингиз мумкинми?
- Ҳа, жароҳатдан қутилдим. Майдонга тушиш-тушмаслигимни эса мураббийлар ҳал қилишади.

"Обод" матбуот хизмати

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика