Latest news

19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  0 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  5 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  13 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10

Али Ал Ҳабси: “Иккала ўйин ҳам қизиқ кечишига шубҳа қилмайман” News

Али Ал Ҳабси: “Иккала ўйин ҳам қизиқ кечишига шубҳа қилмайман”

Бугун ва индинга Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга қарши иккита учрашувда майдонга тушади.
Ўртоқлик мақомига эга мазкур баҳсларга бўлган эътибор юқори. Маълумки, дастлабки беллашув Олмалиқдаги янги стадионда ўтказилади. Уммон термаси ўзининг энг яхши таркиби билан Тошкентга келган.

Жамоа сафидаги юлдуз ўйинчи сифатида аввало дарвозабон Али Ал Ҳабсини кўрсатса бўлади. Бу дарвозабон мана тўққиз йилдирки Англияда фаолият олиб бормоқда. Аввалига “Болтон” шарафини ҳимоя қилган Ал Ҳабси эндиликда “Уиган” дарвозасини қўриқлаяпти. Кеча ишдан қайтар маҳал ҳамкасбим Нарзулла Сайдуллаев билан Уммон термаси жойлашган “Миран” меҳмонхонасига бориб, Али Ал Ҳабсидан интервью олдик.

-   Али, Ўзбекистон терма жамоаси билан бўладиган ўйинлар олдидан қандай фикрдасиз?

-   Менимча, ҳар иккала баҳс ҳам жуда қизиқ кечади. Ўзбекистон термаси Осиёда ўз ўрнига эга жамоалардан бири ҳисобланади. Футболчилар жисмоний жиҳатдан анча тетик экан. Биз рақибни ўрганиш жараёнида жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш босқичидаги баъзи ўйинларни кўрдик. Айтишим мумкин, терма жамоангиз илиқ таассурот қолдирди.

-   Шахсан сиз бу ўйинлардан нимани кутяпсиз?
-   Аввало ҳар иккала жамоа иштирокидаги чиройли футболни. Жаҳон чемпионатига биз ҳам, Ўзбекистон ҳам чиқа олмади. Шу боис то йил охиригача фақат ўртоқлик ўйинларида майдонга тушамиз. Бу каби ўйинлар бизга Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш вазифасини ўтайди.

-   Дарвоқе, бизнинг жамоадан кимларни танийсиз?
-   Тўғрисини айтсам, ҳеч қайси футболчини номма-ном билмайман. Лекин бош мураббий Миржалол Қосимовни ҳаммамиз таниймиз. У ўз вақтида кучли ўйинчи бўлган, айниқса чап оёғида берадиган зарбалари кучли чиқарди.

-   Осиё чемпионатида Уммон жой олган гуруҳ оддий эмас.
-   Ҳа, биз мезбон Австралия ва Осиёнинг энг кучли термаларидан бири Жанубий Кореяга қарши тўп тепамиз. Агар гуруҳдан чиқа олсак, яхши бўларди.

-   Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатида Осиёдан тўртта жамоа иштирок этади: Эрон, Австралия, Ж.Корея ва Япония. Сизнингча, гуруҳдан чиқиш учун кимларнинг имконияти юқори?

-   Қайси жамоа қайси гуруҳдан жой олганини билмайман. Лекин менимча, Япония гуруҳдан чиқа олса керак.

-   “Уиган”даги ишлар қандай кетяпти?
-   Ҳозирча ҳаммаси жойида. Жароҳат сабаб 9 ой футбол ўйнай олмагандим. Ҳозир эса ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. “Уиган” билан бу йил чемпионшипда иштирок этдим ва плей-офф ўйинларида омадсиз қатнашиб, премьер-лигага чиқа олмадик. Ҳозирча клуб билан бир йиллик шартномам бор ва бу муддат тугагунча жамоада қолмоқчиман. Умуман олганда, 12 йилдан бери Европадаман ва бошқа муҳитга аллақачон кўникиб кетганман. Бир йилда нари борса уч ҳафтага уйга келиб кетаман.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика