Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Александр Хомяков: "Футболчиларга мухлислар учун ғалаба қозониш кераклигини айтгандим" News

Александр Хомяков: "Футболчиларга мухлислар учун ғалаба қозониш кераклигини айтгандим"

Coca Cola Суперлиганинг 12-тури доирасида "Турон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

- Шак-шубхасиз, жуда хурсандман. Шундай оғир учрашувда ғалабага эришдик. Яна бир бор характер намойиш қилдик ва муваффақият қозондик. Барчаси биз ўйлагандек кечмади. Пенальтидан тезкор гол ўтказиб юбордик. Шошилдик, ҳужумга катта эътибор бердик. Баъзида бироз сабр, маҳорат етишмади. Омад биз томонда бўлди. Балки бу ғалабани йигитларнинг бор кучи билан ўйнагани, ўзларини ўйинга баҳш қила олгани ва керакли натижанинг айнан шу сабабли қўлга киритилгани билан боғласак бўлади. Йигитларга биз мухлислар учун ўйнашимиз кераклигини, ўйиндаги барча ҳаракатлар ёддан чиқишини, ўйиндан фақатгина энг яхши ҳиссиётлар қолишини айтгандим. Шу орқали йигитлар мухлисларга ғалабани тортиқ қила олишди. Барчани ғалаба билан табриклайман ва олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.

- Ушбу мавсумда ҳозиргача қўлга киритилган энг қийин ғалаба деб айтсак бўладими?

- Албатта. Аммо барча ўйинлар оғир ўтмоқда. Ҳар бир ўйинда ҳужумни ташкил қилишда етарлича муаммоларга, қийинчиликларга дуч келяпмиз. Рақиблар бир киши кам бўлиб қолганидан кейин бизнинг тўлиқ назоратимизни кутишганди. Бироқ биз икки қанотни ишлатишдан тўхтамадик. Бизга тўпни ушлаб туриш, совуққонлик, техник маҳорат етишмаяпти. Ишлашда, ривожланишда давом этишимиз керак. 

- Адашмасам, бу "Андижон"нинг Суперлигада "Турон" устидан қозонган илк ғалабаси. "Турон" "Андижон" учун ноқулай рақибми?

- Бу ҳақда эшитмагандим. Статистикаларни кузатиб бормайман. Биз ўйиндан ўйинга тайёрланиб келяпмиз. Барча ўйин биз учун оғир ўтяпти, енгил ўйиннинг ўзи йўқ. Шу боис ҳар бир учрашувга сўнгги баҳс каби кайфиятда майдонга тушяпмиз.

- Клубнинг молиявий ҳолати борасида сайтларда кўп маълумотлар чиқди. Шунингдек, икки футболчининг ОКМКга ўтиши борасидаги хабарларга нима дейсиз?

- Бу савол менга эмас, менда бунга жавобнинг ўзи йўқ. Рубиннинг кетиши борасида гапириш қийин, ҳозирча у бизнинг жамоада ва гол уришда давом этяпти. Жамоа белгиланган йўналиш бўйича ишлашда давом этяпти.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика