Latest news

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  3 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  4 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  14 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Александр Оника: «Локомотив»даги шароитлар аъло даражада» News

Александр Оника: «Локомотив»даги шароитлар аъло даражада»

Давралар оралиғида Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз сафига бир қатор маҳоратли футболчиларни қўшиб олди.
Кўп йиллар давомида «Пахтакор» жамоасида фаолият кўрсатган Илхом Суюнов, бир неча мавсумдан бери «Олмалиқ»да ишончли ўйинлар намойиш этиб келаётган Евгений Гоголь, 1-давра ўйинларини ижара асосида «Гулистон»да ўтказган ярим ҳимоячилар Иброҳим Рахимов ва Собир Усмонхўжаев шулар жумласидан. Шунингдек, жамоа ўз сафига молдовалик Александр Оникани ҳам қўшиб олди. Ўзбекистон чемпионати баҳсларида илк маротаба иштирок этаётган бўлишига қарамай молдовалик стоппер ўзининг ишончли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонди. Айниқса, Ўзбекистон кубоги-2013 баҳсларининг ярим финал дастлабки ўйинида Ониканинг майдон марказидаги ақлли ўйини натижасида «Локомотив» ўзи учун қониқарли натижани қўлга киритди, дейиш мумкин. Шу муносабат билан Александр Оникадан клуб сайти учун эксклюзив интервью олдик.

- Александр, аввало «Локомотив» оиласига хуш келибсиз! Ўзбекистонда пайдо бўлишингиз тарихини сўзлаб берсангиз...
- Мавсум тугагач, «Шериф» билан шартномамни бекор қилдим. Бироздан кейин менга агентим Ўзбекистон клубларидан чорлов бўлаётгани ҳақида айтиб қолди. Бу ерга келишдан олдин бундан икки-уч йил аввал Ўзбекистонда тўп сурган ҳамюртим Коля Минчев билан ҳам маслаҳатлашдим. У Ўзбекистонда футболга ҳукумат даражасида эътибор қаратилиши, чемпионатда ҳам рақобат анча юқори эканлиги, чемпионлик ва совринли ўринлар учун 4-5та жамоа баҳс олиб бориши, қолаверса Тошкентнинг жуда чиройли шаҳарлиги ҳақида гапириб берди.

- Ўзбекистон чемпионати, хусусан «Локомотив» футбол клуби ҳақида қандайдир маълумотга эгамидингиз?
- Йўқ, «Локомотив» жамоаси ҳақида эшитмагандим. Аммо, Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган клублардан «Бунёдкор»да бразилиялик футбол юлдузи Ривалдо, қолаверса машҳур мураббийлар Зико ва Сколариларнинг фаолият олиб боришганини билардим холос.

- Хўш, «Локомотив» клубидаги шароитлар сизга маъқул келдими?
- Албатта. Бу ерда барча шароитлар яратилган. Жамоада малакали мураббийлар штаби фаолият кўрсатмоқда. Стадиондаги шароитлар ҳам аъло даражада. Менга айниқса майдон ҳолати ёқди. Очиғи, Ўзбекистонда шундай яхши футбол майдонлари бор, деб ўйламаган эдим. Бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Ҳозирча иккита ўйинда иштирок этдим ва менга ҳар икки стадионнинг ҳолати жуда ёқди. Бизнинг Молдовада бундай майдонларни учратиш амри маҳол.

- Ҳозирча Ўзбекистон чемпионати ва кубогида биттадан ўйин ўтказдингиз ва ҳар икки мусобақада айнан сўнгги йилларда ўзбек футболида байроқдорликни қўлга олган «Бунёдкор»га қарши тўп сурдингиз. Рақиб жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?
- Яхши шаклланган жамоа. Таркибдаги футболчиларнинг ҳам маҳорати чакки эмаслиги кўриниб турибди. Уларга қарши тўп суриш қийин кечди, айниқса иккинчи ўйинда бу яққол кўзга ташланди. Дастлабки ўйинда анча яхши ҳаракат қилгандик. Бироқ, якунда ғалабани сақлаб қололмадик. 2-0 ҳисобида олдинда бораётганимизда ҳам бизда тўп киритиш учун бир нечта қулай имкониятлар юзага келди. Айниқса, Нагаев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Айнан шу ҳолат ўйинга жиддий таъсир кўрсатди. Атиги икки дақиқа ичида ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Шундай кейин ҳам бизда ғалабани юлиб кетиш учун қулай имконият юзага келганди. Афсуски, вазиятдан фойдалана олмадик. Балки бу ҳам яхшиликкадир. 2-0 ҳисобини сақлаб қолганимизда эҳтимол жавоб ўйинига жиддий ёндошмаслигимиз ва бунинг натижасида панд еб қолишимиз ҳам мумкин эди. Энди жавоб учрашувига ҳам жиддий ёндошамиз, чунки «Бунёдкор»дек рақибга қарши ўйинда икки тўп фарқи билан олдинга ўтиб олиш бу ғалабани кафолатламаслигини яхши ибламиз.

- Нима сабабдан ўша ўйинни охиригача давом эттира олмадингиз...
- Ҳа, ҳавонинг ўта иссиқлиги менга таъсир кўрсатди. Майдонга чиққач организмимда қандайдир ўзгаришлар бўлаётганини, вужудимдан қанақадир иссиқлик чиқаётганини сездим. Танаффусда жамоамиз шифокори берган дорини истеъмол қилгач, ўзимга келдим. Аммо, мураббийлар мени алмаштиришга қарор қилишди.

- Илгари ҳам шундай иссиқ об-ҳаво шароитида тўп суришингизга тўғри келганми?
- Йўқ. Молдовада ҳарорат 30-35 даража иссиқ бўлса, буни биз иссиқ ҳаво деб атаймиз. Аммо, Ўзбекистонда кундузи кўчага чиқиб бўлмайдиган даражада иссиқ бўлишини асло кутмагандим.

- Сизни Молдова терма жамоаси йиғинига жалб қилишди. Уйга қачон йўл оласиз?
- Мен Молдова терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатидан ўрин олгандим. Аммо терма жамоа мураббийлари якунда бошқаларга имкон беришини маълум қилишди. Шу сабабли бу сафарги йиғинда иштирок этмайман. Лекин сентябрь ойида Англия термасига қарши кечадиган расмий ўйинга таклиф оламан, деган умиддаман. Бу энди кўп жиҳатдан «Локомотив»да қандай тўп суришимга боғлиқ. Умид қиламанки, янги жамоам сафида муносиб тўп суриб, терма жамоа мураббийлари эътиборига тушаман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика