Latest news

08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  0 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  36 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  6 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4

Александр Лобанов: “Танқид қилувчиларни икки тоифага ажратиш мумкин” News

Александр Лобанов: “Танқид қилувчиларни икки тоифага ажратиш мумкин”

Кеча Тошкентнинг “Пахтакор” клуби янги бош мураббий билан илк машғулотини ўтказди.

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган “шерлар”нинг машғулоти “ЖАР” стадионида бўлиб ўтди. Машғулотдан сўнг дарвозабон Александр Лобановни суҳбатга тортдик.

-  Жамоага янги мураббий келди ва илк машғулотни ўтказдинги. Янги мураббий ҳақида қандай фикрдасиз, улар билан ишлаш сизга қийинчилик туғдирмадими?

-  Албатта, бош мураббийимиз тажрибали, кучли мутахассис эканлиги  кўриниб турипти. Биринчи машғулотдан ўз ишига маъсулиятли экани ва барча нарсага жиддий эътибор бериши билиниб турди. Биринчи машғулотимиз у даражада қийин ўтмади. Енгил машқларни бажардик.

-  Биринчи даврадаги ўйинлар ҳақида қандай фикр билдирасиз?  

-  Биринчи даврада кўп очко йўқотдик. Иккинчи даврада очко йўқотмасликка ҳаракат қиламиз.

-  Жамоага “Насаф”дан Элдор Суюнов таклиф этилди. Асосий таркибдаги ўрнингизни йўқотиб қўйишдан қўрқмайсизми?

-  Йўқ, чунки рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Рақобат бу яхши нарса. Ким асосий такрибда майдонга тушишини бош мураббий хал қилади. Дарвозабонлар мураббийи турк ва инглиз тилларини билар экан.


-  Хориждан дарвозабонлар мураббийи жамоага жалб қилинди. У билан тил топишиш қийинчилик туғдирмадими?

-  Инглиз тилида бироз суҳбатлашишни биламан. Шунинг учун мураббий билан тил топишиш қийинчилик туғдирмаяпти.

-  Бир неча кун олдин сиз ҳақингизда “Лобанов – танқидларга лойиқ дарвозабон эмас” деган мақола чоп этилди. Орадан кўп ўтмай ушбу мақолага раддия чиқди. Бунга қандай фикр билдирасиз?

-  Мен ушбу мақолага ёзилган раддияни ўқиганим йўқ. Чунки бу менга қизиқ туюлмади. Мен ўз фикримни билдирдим. Кимдур мени қўллаб-қувватлади, яна кимдур мени қўллаб-қувватлаганни нотўғри фикрда эканлигини билдирди. Шунинг учун ҳар кимни ўз фикри бор.

-  Сиз танқидга қандай қарайсиз?

-  Танқид яхши нарса, агарда асосли танқид бўлса. Танқид қилувчиларни икки тоифага ажратиш мумкин. Биринчи тоифаси асосли танқид қилади иккинчи тоифаси эса шунчаки ёмон кўрганидан танқид қилади.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: -123   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика