Latest news

20:35Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  0 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  5 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  5 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  6 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  15 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1

Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди" News

Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди"

Суперлиганинг 23-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин фикрларини билдирди.




"Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман. Бир ярим тайм давомида бир киши кам бўлиб ўйнаш осон эмас, шунга қарамай йигитлар яхши ҳаракатланишди. Четлатишга қадар вазиятлар яратиб тургандик", - деди Александр Крестинин.

- "Локомотив" кетма-кет бешинчи учрашувда мағлубиятга учради. Бунга сабаб нима?

- Фикрингиз тўғри. Ҳар бир учрашувда сўз билан тасвирлаб бўлмас индивидуал хатоларга йўл қўймоқдамиз. Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз, афсуски.

- Иван Рогач кутилмаганда қизил карточка олди. У ҳакамга нима деган эди?

- Бир нарсани тушунишимиз керак. Ҳакамлар ҳеч ким билан гаплашишмайди ва ҳакамларга гапиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу китобда ёзиб қўйилган қоида. Ҳакам барчасини тўғри қилди. Ҳимоячи бундай қилиш мумкин эмаслигини билмас эдими? Албатта, бундан хабардор эди. Биз интизом учун жарималар қўллаймиз. Мен ҳеч қачон бундай жарималарга ишим тушади деб ўйламаганди, очиғи. Футболчи ўз ҳиссиётларини жиловлай олиши керак. Ўз туйғуларини тия олмайдиган футболчини, профессионал деб аташ нотўғри. У 20 ёшлик футболчи эмас, ҳаттоки 20 ёшли футболчи ҳам бундай қилишга ҳаққи йўқ.

- Валерий Кичиннинг ўйини менга ёқмоқда. Кичин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Кичин билан узоқ вақтдан бери танишмиз. У жуда маҳоратли ҳимоячи эканлиги сир эмас. Бугун ҳам ўз даражасида ўйнаб берди.

- "Бунёдкор" билан бўлган фарқ 5 очкони ташкил этмоқда. Жон сақлаб қолиш учун кураш ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- "Бунёдкор"нинг ўз мақсадлари бор. Бизнинг мақсадимиз эса, қолган уч баҳсда тўққиз очкони қўлга киритиш. Эътиборлироқ бўлишимиз керак, бугунгидай футболга алоқадор бўлмаган жиҳатлар ўйин натижасига таъсир ўтказмаслиги керак.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика