Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  0 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  4

Акмал Турсунбоев: "Танқид қилишга барчанинг ҳаққи бор, лекин..." News

Акмал Турсунбоев: "Танқид қилишга барчанинг ҳаққи бор, лекин..."

"Андижон" клуби дарвозабони Акмал Турсунбоев биринчи даврада олий лигада дебют қилди.

Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида кўплаб ўйинларда майдонга тушган посбон билан биринчи давра якунлари ва иккинчи даврадаги мақсадлар ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдик.

- "Андижон" биринчи даврани 9 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 15-поғонасида тугатди. Дастлабки давра ҳақида фикрларингиз қандай?

- Биринчи давра кутганимиздек ва хоҳлаганимиздек ўтмади. Биз кўпроқ ғалабаларга эришишни ва кўпроқ очко тўплашни режалаштиргандик. Бу йил "Андижон" сафида олий лигада дебют қилдим. Лекин дебютга анча олдин тайёр бўлгандим. Турли ёшдаги терма жамоалар сафида халқаро мусобақаларда иштирок этганман. Шу боис олий лигада ўйнашга тўлиқ тайёр эдим дея оламан.

- "Андижон" клубидаги дарвозабонлар ўртасидаги рақобат қанчалик кучли?

- Клубда ажойиб дарвозабонлар тўпланган. Ўртамизда соғлом рақобат бор. Бу эса ҳар биримиз янада кучайишимизга хизмат қилади, ҳар куни машғулотларда бор кучимиз билан ишлашга ундайди. Мураббийлар эса кимни кучли ва майдонга тушишга тайёр деб билишса ўшани таркибга киритишади.


- Бахтиёр Ашурматов ва Ориф Маматказин. Бу мураббийлар ҳақида фикрларингиз?
- Иккала мураббий ҳам тажрибали ва малакали мураббийлар ҳисобланишади. Улар футболчиларни доим қўллаб-қувватлай олишади. Ҳар бир мураббий жамоаси ғалаба қозонишини истайди. Баъзида бу амалга ошмайди, шунда мураббий шогирдларини қўллай олиши керак. Уларда айнан шундай хислат бор.

- Олий лигада легионер дарвозабонларга таъқиқ қўйилгани қанчалик фойда бўлди?

- Бундай таъқиқ қўйилгани маҳаллий дарвозабонлар учун фойдали бўлди. Бу шахсий фикрим. Ёш ва иқтидорли посбонлар энди олий лигада кўпроқ ўйнашмоқда ва тажрибаларини оширишмоқда. Бу эса келажакда терма жамоага фойда келтириши аниқ.

- Ўйинлар чоғида ўз дарвозангиздан кўп гол ўтказиб юборсангиз, руҳий томонлама ўзингизни қандай тиклайсиз?

- Тўғри кўп гол ўтказсангиз жуда оғир бўлади. Қаердадир хато қилганимни ёки қаердадир жамоамни қутқариб қола олмаганимни ҳис қиламан. Баъзида ҳар қанча ҳаракат қилсанг ҳам берилган зарба гол билан тугайверади. Аммо бу футбол, бўлиб ўтган нарсани ортга қайтариб бўлмайди. Шу боис янада кўпроқ меҳнат қилишга ва олдинги ўйинларни унутишга уринаман.

- Мухлислар томонидан танқид эшитсангиз уни қандай қабул қиласиз?

- Мухлислар футболчиларни танқид қилишларини тўғри қабул қиламан. Бироқ менимча ҳақорат қилиш керак эмас. Танқид қилишга барчанинг ҳаққи бор. Футболчилар ҳам мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушишади. Улар ҳам мағлубиятлардан сўнг ўзларини жуда ёмон ҳис қилишади.


- Нега айнан дарвозабон бўлгансиз?
- Барчаси ўз-ўзидан содир бўлган. Ёшлигимда дарвозага туриб кўришга қарор қилгандим. Берилган зарбадан сўнг тўпни отилиб қайтаргандим, бу менга ёқиб қолганди. Шу-шу қўлимга қўлқоп кийиб дарвозабон бўлишга қарор қилганман.

- Жаҳонда қайси дарвозабонларга ҳавас қиласиз?

- Дунёда кўплаб яхши ва кучли дарвозабонлар бор. Улардан ёшлигимда Икер Касильяснинг ўйинларига ҳавас қилардим. Ҳозирда ёшлардан Давид Де Хея ҳам ажойиб ўйнамоқда. Бундан ташқари Жанлуижи Буффон, Мануэль Нойер каби дарвозабонлар ҳам жаҳонда ўз ўринларига эгалар.

- "Андижон" иккинчи даврада олий лигада қолиш вазифасини уддалай оладими?

- Таркибда иккинчи даврадан олдин катта ўзгаришлар бўлди. Тажрибали футболчилар ва легионерлар таклиф этилди. Жамоа ҳозирги эгаллаб турган ўрнидан тепароқда бўлишга лойиқ. Биз барча йигитлар билан бирга иккинчи даврада кўпроқ ғалабага эришиб мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика