Latest news

17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  1 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:45Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  44 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7

Акмал Шораҳмедов: "Пешқадамлар сафидан тушиб қолмаслик учун ҳам ғалаба муҳим эди" News

Акмал Шораҳмедов: "Пешқадамлар сафидан тушиб қолмаслик учун ҳам ғалаба муҳим эди"

"Бунёдкор"нинг "Олмалиқ" (4:2) устидан қозонган ғалабасидан сўнг "қалдирғочлар" ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Олмалиқ"га очколар жуда зарурлиги учун бугунги ўйин жуда қийин бўлишини билардик. Бироқ биз учун ҳам ғалаба муҳим аҳамият касб этарди. Чунки пешқадам жамоалар "Локомотив" ҳамда "Насаф"ни олдинга ўтказиб юбормаслик учун ҳам бугунги уч очкони қиймати юқори эди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқлиги боис ҳам фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушдик ва вазифани уддаладик. Бундан хурсандмиз. Олдимизда ОЧЛ доирасидаги "Лаҳвия"га қарши муҳим ўйин турибди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу мусобақада Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишимиз лозим. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз жуда пастлиги биламиз. Аммо жамоамиз билан охиригача қадар кураш олиб борамиз. Шунингдек, ОЧЛда ўз майдонимизда икки йилдан буён ғалаба қозонмай келмоқдамиз. Ушбу қора анъанани ҳам бузиш вақти келди. "Лаҳвия"га қарши беллашувда мухлисларимизга ғалабани тақдим этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Акмал Шораҳмедов. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика