Latest news

16:05"Алавес" — "Атлетико". Гризманн ва Альварес асосий таркибда  0 15:21"Ман Сити" "Галатасарой" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:58"Реал" Алабанинг юқори маош сабаб унинг кетишидан манфаатдор  5 14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  1 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  9 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  7 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  5 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  13 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  6

Аҳмаджон Мусаев: «Уругвай бизни ҳар жабҳада мағлуб этди» News

Аҳмаджон Мусаев: «Уругвай бизни ҳар жабҳада мағлуб этди»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Уругвай терма жамоасини чиройли ғалаба билан табриклади.
29 июнь, шанба куни Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси U-20 ЖЧ-2013 «F» гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Анталиянинг Акдениз университети стадионида Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўзбекистон ёшлари учун омадсиз келган баҳсда Уругвай ёшлар терма жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Уругвай терма жамоасини бугунги чиройли ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз бугун биздан кўра яхшироқ ўйин кўрсатди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Уругвайга қарши учрашувнинг биринчи бўлими ўрталарида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг етакчи марказий ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Айнан Искандеров майдонни тарк этганидан сўнг уругвайлик футболчилар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бироқ бош мураббийнинг фикрича, ушбу мағлубиятда Искандеровнинг майдонни эрта тарк этгани ҳал қилувчи роль ўйнагани йўқ.

«Уругвай терма жамоаси ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўрганини бутун ўйин давомида намойиш эта олди. Рақибимиз бизни ҳар жабҳада мағлубиятга учратди. Қайсидир маънода, Уругвай бугун бизга қандай ўйнаш кераклиги борасида дарс берди. Шогирдларим ёмон ўйнади, демоқчи эмасман. Модомики, шогирдларим ёмон ўйнаган экан, бу фақат ва фақат менинг хатоим», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоасига қарши ўйинда қайд этилган йирик мағлубиятга қарамай, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муддатидан аввал нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиб улгурган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика