Latest news

00:14Эроннинг асосий таркиб футболчиси БААга қарши ўйнамайди. У Ўзбекистонга қарши баҳсгача майдонга қайтмоқчи  0 23:20Месси Бразилия ва Уругвайга қарши баҳсларда майдонга тушмайди  3 22:47"Қуршовда қолган Кападзе". Ўзбекистон терма жамоаси машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:42Қирғиз Республикаси футболчиси: "Мураббийлар Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини ўрганиб чиқди"  2 22:11Тимур Кападзе: "Эронни яхши ўрганиб чиқамиз ва керакли маълумотларни тўплаймиз"  13 21:43Отабек Шукуров: "Ҳар бир очко бизни мундиалга яқинлаштиради"  2 21:31Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Тожикистонга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  2 21:00"Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтинги  28 20:03​Дембелени Саудия Арабистонида кутишмоқда  4 19:41АПЛ 25 йил ичида илк бор тўп етказиб берувчисини ўзгартирди  3 19:15"Барселона"нинг икки ўйинчиси жароҳат олди  4 18:48Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди  10 18:38"Вольфсбург" ҳимоячиси "Ливерпул"да Ван Дейкнинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 18:11Дориев, Одилов, Бубанья, Зотеев... Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  3 17:50VIP'даги Ортиқхўжаев, Риаскос билан гап талашаётган Ғиёсов, ботаётган қуёш — "Пахтакор" Олмалиқда мағлубият аламини татиб кўрган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

Аҳмаджон Мусаев: «Минимум вазифа бажарилди» News

Аҳмаджон Мусаев: «Минимум вазифа бажарилди»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев жаҳон чемпионати учун белгиланган минимум вазифа бажарилганини маълум қилди.
2 июль куни Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувлари старт олди. Босқич ўйинлари доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси грециялик тенгқурларига қарши майдонга тушди. Қизиқарли курашларга бой бўлган баҳс 3:1 ҳисобида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ғалабаси билан якунига етди.

«Мусобақадан аввал биз, биринчи галда гуруҳдан чиқишни ва энг камида чорак финал босқичига қадар етиб боришни мақсад қилгандик. Уругвайга қарши аламли ўйиндан сўнг жамоа ўзини қўлга олди ва бугунги осон бўлмаган ўйиндан сўнг чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати чорак финалида Франция – Туркия жуфтлиги ғолибига қарши тўп суради. Аҳмаджон Мусаевнинг сўзларига кўра, бу босқичда ҳеч қандай кучсиз рақиблар бўлмайди.

«Жаҳон чемпионатида жаҳоннинг энг кучли терма жамоалари иштирок этади. Чорак финалда эса, шубҳасиз, мусобақанинг энг кучли саккиз жамоаси бўлади. Бизга ким рақиби бўлиши аҳамиятсиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз аввалгидек кучли тайёргарлик кўриш ва янада яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилаверамиз», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Мусобақа давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бурса, Анталия, 2 июль куни эса Газиантеп шаҳрида меҳмон бўлди. Терма жамоа қайси шаҳарда бўлса, ўзбекистонлик футбол мухлислари ҳам ўша ерда ҳозиру нозир бўлиб, терма жамоани тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришибди. Ўзбекистонлик мухлисларнинг ўзига хос ва эътиборга молик фаоллиги маҳаллий – туркиялик ишқибозларни ҳам илҳомлантирмоқда.

«Турклар ва ўзбеклар – бу туркий қардош миллатлардир. Кўп сўзларимиз бир-бирига ўхшайди, ҳатто турк журналистлари берадиган баъзи саволларни таржимонсиз ҳам тушунаман. Албатта, ўзбекистонлик томошабинлар билан бир қаторда туркиялик футбол мухлисларининг Ўзбекистонни бундай фаол қўллаб-қувватлаб туришлари бизга куч бағишлайди. Бунинг учун уларга ўз ташаккурларимни билдираман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика