Latest news

15:21"Ман Сити" "Галатасарой" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:58"Реал" Алабанинг юқори маош сабаб унинг кетишидан манфаатдор  5 14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  0 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  9 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  7 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  12 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  5 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  11

Аҳмаджон Мусаев: «Биз ҳар доим ғалаба учун тўп сурамиз» News

Аҳмаджон Мусаев: «Биз ҳар доим ғалаба учун тўп сурамиз»

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Хорватияга қарши ўйинда унинг шогирдларига бироз омад кулиб боқмаганини қайд этиб ўтди.
«Яхши ўйин гувоҳига айландик. Бугунги ўйини учун Хорватияга миннатдорчилик билдиришни истардим. Биз ғалаба қозонишни, кейинги босқич масаласини ҳал қилишни мақсад қилгандик, бироқ бугун бироз омад кулиб боқмади», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хорватияга қарши ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Ўйин давомида ҳисобни ошириш учун қатор имкониятларга эга бўлишди, бироқ охир-оқибат ягона хато сабаб ўтказиб юборилган биргина гол Аҳмаджон Мусаев шогирдларини кейинги босқич йўлланмасини тақдим этиши мумкин бўлган уч очкодан маҳрум қилди. Шунга қарамай, 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳар иккала жамоанинг гуруҳдаги ўз мавқеларини сақлаб қолиш имконини беради.

«Ҳа, шогирдларимнинг Хорватияга қарши учрашувдаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Жамшид Искандеровнинг алмаштирилиши ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз гол уришни мақсад қилгандик, шунинг учун ҳам ушбу футболчини алмаштиришга қарор қилдик», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Гуруҳ босқичи 3-турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини яна бир осон бўлмаган баҳс кутиб турибди. 29 июнь, шанба куни Анталиядаги Акдениз университети стадионида ўтказиладиган баҳсда ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушиши шубҳасиз. Хусусан, 2-турда Янги Зеландияни мағлубиятга учратган жанубий америкаликлар сўнгги турда кейинги босқич йўлланмасини ҳал этиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишлари турган гап. Аммо, Аҳмаджон Мусаевнинг алоҳида таъкидлашича, Ўзбекистонни ҳам ғалабадан бошқаси қониқтирмайди.

«Биз ҳар доим, қандай вазият бўлишидан қатъий назар, фақат ва фақат ғалаба учун тўп сурамиз. Таркиб билан боғлиқ қандайдир тажриба амалга ошириладиган бўлса, буни Уругвайга қарши ўйинда албатта кўриб, билиб оласиз. Бизнинг бош мақсадимиз – ёлғиз Уругвайнигина мағлуб этиш эмас, балки плей-оффдаги биринчи ўйинда ҳам ғалаба қозонишдир», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика