Latest news

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  34 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  4 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  15 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

АГМК Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинда ғалабага эришди News

АГМК Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинда ғалабага эришди

Янги мавсум тараддудининг ҳал қилувчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказган АГМК икки ҳафталик қизғин жараённи юқори нотада тугатди.

Йиғин доирасидаги якуний ўйин Қозоғистоннинг ўтган мавсум якунларига кўра 6-ўрин соҳиби "Жетису" жамоасига қарши кечди.

Ўйинда яққол устунлик қилган АГМК ҳар иккала таймни ҳужумкор руҳда ўтказди. Рақиб эса доимий ҳимояланиш билан банд бўлиб, фақатгина қарши ҳужум ёки стандарт вазиятлари орқали дарвозага хавф солишга уринди. Иккинчи таймда захирадан майдонга тушган Зафар Полвонов қанотдан узатилган тўпни чалқанча услубда ажойиб зарба йўллаган ҳолда дарвозанинг юқори қисмига жойлаб қўйди. Сўнгра Санжар Турсунов томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан кейин Жасур Умаров ўйиндаги ҳисобни янада ошириб, учрашув тақдирини ҳал этди.

Шу тариқа АГМК йиғин доирасида ўтказилган 5 ўйиндан учтасида ғалаба ("Телави" 3:2, "Атирау" 2:0, "Жетису" 2:0) қозонди ва 1 мағлубият ("Торпедо Белаз" 1:2) ҳамда 1 дуранг ("Торпедо Белаз" 2:2) қайд этди.

АГМК жамоаси эртага Анталия-Тошкент йўналиши бўйлаб чартер рейс орқали юртимизга қайтаб кетади.


Назорат учрашуви.
АГМК - "Жетису" (Қозоғистон) 2:0
Голлар
: Полвонов (67), Умаров (76)
"Miracle Football centre" стадиони.
АГМК —
Ботирали Эргашев - Дилшод Аҳмадалиев, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Мурод Тошматов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Александр Касьян, Элвин Фортес.
Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Умаров, Мирғиёс Сулаймонов, Шероз Жалолов, Владимир Козак, Дилшод Жўраев, Шоҳруҳ Гадоев, Зафар Полвонов.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика