Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  2 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Абдусапи Қаюмов - Ўзбекистон киберфутболининг "Легенда"си News

Абдусапи Қаюмов - Ўзбекистон киберфутболининг "Легенда"си

Red Pen нашри киберфутбол бўйича бир неча бора Ўзбекистон чемпиони, жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган "Локомотив" аъзоси Абдусапи Қаюмов билан интервью уюштирди.

"Кўпроқ "Бавария", "Ювентус" каби жамоалар билан ўйнайман, баъзида "Реал"ни ҳам олишим мумкин. Ҳақиқий футболда "Бавария"га ишқибозлик қиламан, бу клуб - барқарор ўйин кўрсатадиган немис машинасидир.

Киберфутбол ўйинидаги икки бўлим одатда 15 дақиқа давом этади. Бу 15 дақиқа ичида мия, қўллар ва тана фаол ҳаракатда бўлади. Эътиборни сусайтириш ёки бошқа чалғиш мумкин эмас. Совуққон ва руҳан тайёр бўлиш лозим.


2 йил ҳар куни камида 4-5 соат киберфутбол билан шуғулланиш билан керакли савияга етишиш мумкин. Ўйинни тушуниш, стратегияларни ўрганиш керак. Услубларни йўқотмаслик учун албатта шуғулланиш керак. Тўғри, ўйин кўпроқ омад ва иқтидорга боғлиқ.

Юртимизда сўнгги 2-3 йил ичида FIFA билан шуғулланувчилар сони кўпайди. Истиқболли ўйинчилар бор. Апрель ойида Тошкентда МДҲ Кубоги - 2016 турнири бўлиб ўтди. Мусобақага Россия ва Украина чемпионларини таклиф этдик ва йигитларимиз муносиб иштирок этишди.

Ҳафтада бир маротаба футбол билан шуғулланиб тураман. Спортни яхши кўраман. Киберфутбол бўйича мавсумий турнирлар ўтказганимизда тақдирлаш маросимига Равшан Эрматов ва футбол соҳасидаги юлдузларни чақириб турамиз.

70 ёшгача киберфутбол билан шуғулланиш мумкин, аммо бир-икки йил ичида профессионал фаолиятимни якунлашим мумкин.


МДҲ Кубоги - 2016да учрашувларни шарҳлаш учун россиялик шарҳловчини таклиф қилганмиз. Келажакда ўзимизнинг шарҳловчилар бўлади деган умиддаман. Айтганча, баъзи ўйинларни 3 мингга яқин мухлислар томоша қилган.

Тез орада Ўзбекистонда киберспорт федерацияси ташкил этилади деб ўйлайман. Келажакда бу соҳага катта пул тикилади.

Ўтган йили Корея электрон спорт турлари ассоциацияси бу борада катта ишлар амалга оширди. Аммо ҳозирча киберспорт Халқаро Олимия қўмитасигача етиб боргани йўқ. Ҳаммаси энди бошланмоқда. Яшасак - кўрармиз" - дейди Абдусапи Қаюмов.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика