2020 йилги мавсум Про лигада ҳал қилувчи голни урган Асилбек Қаюмов Суперлига клубига ўтди
30 jul 2022 21:16
News
2020 йилги мавсум Про лигада ҳал қилувчи голни урган Асилбек Қаюмов Суперлига клубига ўтди
"Металлург" клуби 19 ёшли ҳужумчининг трансферини эълон қилди.
"Асилбек Қаюмов 2002 йилнинг 6 август санасида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. "Турон" жамоаси билан иккинчи лигадан Суперлигагача бўлган йўлни босиб ўтган.
У ўтган йилги мавсум охирида олинган жароҳат боис бу йилги Про лига баҳслари майдонга туша олмади. Жароҳатидан фориғ бўлиб, жамоанинг умимий машғулотларида қатнашиб келди. Ёзги трансфер ойнасида эса "Металлург"дан тушган таклифга розилик билдирди", – дейилади бекободликлар матбуот хизмати берган хабарда.
Асилбек Қаюмов ўтган мавсум "Турон" U-21 сафида 8 та баҳсда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2020 йил охирида Про лига 20-турида "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилиб, "Турон" Суперлигига йўл олишига сабабчи бўлганди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments