Latest news

11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  0 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4

8+3. Рауф Инилеев, Роналду ва Марат Бикмаев... News

8+3. Рауф Инилеев, Роналду ва Марат Бикмаев...

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Olamsport.com сайти муҳаррири, Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати раҳбари Азиз Тўхтамуродовнинг фикрларига қулоқ тутдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

1. Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Бевосита кузатганларимдан Ривалдо. ТВ орқали томоша қилган футболчиларимдан эса Роналду.

2. Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Хорижда Зиданнинг ЕЧЛ финалида "Байер" дарвозасига чап оёқда урган голи. Ўзбек футболида эса Марат Бикмаевнинг Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига киритган голи. 




3. Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? (масалан, характер ёки эътибори билан)

- Жозе Моуриньо ва Криштиану Роналду.

4. Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Ҳозиргача МТЖда ишлаганлар ичида шахсан мен учун Рауф Инилеев. 

5. Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Жавоб беришга қийналаман.

6. Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Молиявий ресурслардан самарали фойдаланилмаслиги ва савиясиз легионерлар.

7. Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Эслай олмаяпман. Фаолиятим сўнгги пайтларда футбол эмас, асосан бошқа спорт турлари билан боғлиқ бўлгани учун футбол ўйинларига эмас, бошқа спорт турларини нисбатан кўп кузатяпман. 

8. Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

Дарвозабон: Буффон

Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Карлес Пуйоль, Жон Терри, Дани Алвеш. 

Ярим ҳимоячилар: Кака, Стивен Жеррард, Френк Лемпард, Девид Бекхэм

Ҳужумчилар: Роналдо (сўйлоқ), Дидье Дрогба.

9. Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Аниқ бир инсонни кўрсата олмайман.

10. Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Кўп ҳолларда "йўқ" дея олмаслигим, аммо вақт ўтгани сайин бу ҳам секин-аста бартараф этилишига ишонаман) Шунингдек, катта аудитория ва камера олдида ўзимни эркин тута олмайман. Бу ҳам ОАВ ходими учун камчилик ҳисобланади.

11. Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Умид қиламанки, ҳали бу воқеа бўлгани йўқ :)

8+3. Шавкат Насибуллаев — футболимиздаги энг омадсиз одам

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика