Latest news

23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  3 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  6 21:21Криштиану нима сабабдан Жотанинг дафн маросимига бормаганини айтди  5 20:55"Goal" ЕЧЛ бош соврини учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  5 20:37Гари Невилл: "Улар қариётган бўлса-да, ҳозиргидан-да яхшироқ ўйнашлари керак"  3 20:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқ бўлди  2 19:56"Брюгге" клуби президенти: "Биргина "Барселона" футболчисининг нархи бутун жамоамизники билан тенг"  5 19:35Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон Озарбайжонга нақд 13 та гол урди!   6 19:17Суперлиганинг 27-тур учрашувларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  4 18:59Расман: Де Росси А Серия клубида иш бошлади  2 18:32Суарес дисквалификация қилинди  8 18:00"Барселона" Бельгияда мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза  7

2018 йилги мусобақа регламенти. Қандай ҳолларда учрашувлар бошқа кунга кўчирилиши мумкин? News

2018 йилги мусобақа регламенти. Қандай ҳолларда учрашувлар бошқа кунга кўчирилиши мумкин?

2018 йилги мавсум регламентида миллий чемпионат учрашувлари тақвим асосида белгиланган саналарда ўтказилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Фақат қуйидаги ҳолларда ўйинлар санасини бошқа кунга кўчиришга рухсат берилади:

-Олдиндан аниқлаш ва билишнинг имкони бўлмаган форс-мажор ҳолатлари туфайли ўйинларни давом эттиришнинг имкони бўлмаса. Бундай ҳолатлар: авария, ёнғин, сув тошиши, ер қимирлаши каби табиат ҳодисалари, шунингдек, мусобақа ташкилотчилари ва иштирокчиларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан иборат;

-Агар учрашувнинг 50% ёки ундан ками ўйналган бўлса, учрашув бошқа куни қайтадан ўтказилади. Ўйин қайси санада ўтказилиши ПФЛ томонидан белгиланади. Учрашувдаги голлар бекор қилинади, четлатиш ва огоҳлантиришлар амалда қолади.

-Агар учрашувнинг 50%дан кўпроғи ўтиб бўлган бўлса, эртаси куни қолган қисми давом эттирилади. Бунда ўйин ёритиш ускуналари талаб этилмайдиган кундуз куни ўтказилади. Қолдирилган ўйин 12:00дан аввал ўтказилиши мумкин эмас. Қолдирилган ўйиннинг аниқ бошланиш вақти клублар, учрашув назоратчиси ва комиссари билан келишган ҳолда ПФЛ томонидан белгиланади. Мезбон клуб учрашувнинг қайтадан ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, меҳмон клуб харажатларини ҳам қоплаши керак. Қолдирилган ўйинларда киритилган голлар, четлатиш ва огоҳлантиришлар, жамоалар таркиби ва амалга оширилган ўзгаришлар сақлаб қолинади;

-ПФЛ комиссари, назоратчиси ва бош ҳакамнинг фикрига кўра футболчилар соғлиғи учун хавфли деб топилган ноқулай об-ҳаво ва бошқа сабаблар туфайли ўйинлар бошқа кунга қолдирилиши мумкин.

-Мусобақа тақвимига ўзгаришлар киритилиши туфайли;

-Электр таъминотидаги носозлик туфайли ўйинни бошлаш, давом эттириш, якунлаш имкони бўлмаса, носозлик бир соатдан ошиқроқ вақт давомида бартараф этилмаса, стадионнинг техник ҳолати ёмонлиги туфайли тақвим бўйича белгиланган учрашув қолдирилишига тўғри келса, майдон эгаси бўлган клубга техник мағлубият ёзилади.

ПФЛ комиссари, назоратчи ва бош ҳакам ўйинни ўз вақтида ўтказилиши учун барча чора-тадбирларни кўришлари керак. Улар томонидан қабул қилинадиган ҳар қандай қарор ПФЛ маъмурияти билан келишган ҳолда қабул қилиниши керак.

-Агар жамоалар ўйин бўлиб ўтадиган жойга белгиланган вақтда келишмаса, ПФЛ комиссари, назоратчи ёки бош ҳакам бу ҳақида ПФЛга хабар беришлари керак.

Агар меҳмон жамоа кечикадиган бўлса, ПФЛ комиссари, назоратчи ва бош ҳакам мезбон клуб раҳбарияти билан биргаликда ўйинни ўша куни ўтказиш учун барча чораларни кўришлари керак. Агар ўйинни ўша куни ўтказишнинг иложиси бўлмаса, бу ўйин бўйича ПФЛ вазиятни ҳар томонлама ўрганган ҳолда қарор қабул қилади.Тақвимдаги ўйиннинг кечиктирилишига сабаб бўлган жамоа ЎФФнинг Тартиб-интизом Кодексига кўра жаримага тортилади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика