Latest news

00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 00:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

2002 йилги Жаҳон Чемпионлари ҳозир қаерда? News

2002 йилги Жаҳон Чемпионлари ҳозир қаерда?

Бразилия терма жамоасининг сўнгги бор жаҳон чемпиони бўлганига ҳам мана 15 йил бўлибди.

Роберто Карлос 44 ёшида набирали бўлган бўлса, Роналдиньо ҳозирда мини-футболда фаолиятини давом эттирмоқда. Бугунги мавзумиз айнан улар ҳақида.

2002 йилги мундиаль Япония ва Жанубий Корея яшил майдонларида ўтгани ҳеч кимга сир эмас. Деярли икки йил “кетмони чинакамига учмаётган” Роналдо айнан шу мусобақада барчани ёқа тишлашга мажбур қилди. Миллионлаб мухлислар Феномен ва жамоадошларининг ўйинидан чинакамига завқ олишди. “Сўйлоқ тиш” эса 8 гол билан Бразилия термасини ҳозирча сўнгги йирик ғалабага етаклаб борди ва чемпионат 7 ўйинининг ҳаммасида зафар қучди. Бразилия гуруҳ босқичида Туркия, Коста-Рика ва Хитой устидан ғалаба қозонди. Плей-оффнинг дастлабки босқичида Белгиядан омад юз ўгирди. Кейин эса Англия ҳам турнирдан чиқариб юборилди ва Роналдиньо Сименнинг дарвозасига ўша машхур голни уришга муваффақ бўлди. Ярим финал ва финалда Роналдо ўзига хослиги билан бошқалардан яққол ажралиб турди: аввалига у турклар дарвозасига “оёқ учида” гол киритди. Финалда эса ҳал қилувчи жангдан олдин Жаҳон Кубогида энг яхши футболчи деб эътироф этилган Оливер Кан дарвозасини икки марта ишғол қилишга муваффақ бўлди.


Маркос, 44 ёш. ЖЧ-2002да = 7 ўйин, 4та гол ўтказиб юборган.
Бразилия термасининг посбони 2002 йилда “пентакампеон” унвонига сазовор бўлган. 38 йиллик фаолиятининг 20 йилини биргина “Палмейрас” футбол клубида ўтган. Қўлқопларини “михга илгач”, қахрамонимиз “яшил-оқлар” элчисига айланди, ҳамда “Сан Маркос” автобиографик филми суратга олиш жараёнида иштирок этди.

Дида, 44 ёш. ЖЧ-2002да = 0 ўйин.
2002 йилги турнирда асосий таркиб учун рақобатни Маркосга ютказган бўлса-да, Европада ажойиб фаолият даврини бошлашга муваффақ бўлди, яъни “Милан”нинг ажралмас бўлагига айланди. У бу жамоа билан бир қанча ютуқларга эришди, жумладан икки маротаба Чемпионлар Кубогида зафар қучди. Ўша кўпчиликнинг хотирасида қолган “Буюк Милан”нинг асосий посбони айнан Дида эди. Бундан икки йил аввал эса ўз фаолиятига нуқта қўйди ва мураббий бўлишга қарор қилди. Бир қанча вақт Хитой клуби “Шэньчжэнь” мураббийи Кларенс Зедорфнинг ёрдамчиси бўлиб ишлади. Ҳозирда эса Жанлуижжи Доннарумма келажакда энг кучли дарвозабон бўлишига ишонч билдиргани ҳолда, “Милан” бош мураббийи бўлиш ҳақида орзу қилмоқда.

Рожерио Сени, 44 ёш. ЖЧ-2002 = 0 ўйин.
“Сан-Паулу”нинг афсонавий дарвозабони ва 100дан ортиқ голлар муаллифи 2015 йил декабрь ойида фаолиятини тугатгани ҳақида хабар берган эди. Шу йилнинг бошида эса Рожерио “Сан-Паулу”нинг бош мураббийи бўлди ва у ерда бор йўғи ярим йил ишлади. Июль бошида, “Фламенго” билан бўлган баҳсда 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилди.



Кафу, 47 ёш. ЖЧ-2002да = 7 ўйин.
Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси ҳамон диққат марказимизда. Бунга сабаб, шу йилнинг март ойида “Конфедерациялар Кубогига қадар 100 кун” тадбирида иштирок этди. Бразилиялик 8 март халқаро хотин-қизлар кунида кўча бўйлаб барча аёлларга гуллар совға қилди ва Россия термаси номига мақтовларни аямади.

Роке Жуниор, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 6та ўйин.
ЖЧ-2014да Бразилия терма жамоасининг техник кузатувчиси бўлиб ишлади. Бироқ, асосан мураббийлик амбицияларини ҳаётга тадбиқ қилиш билан шуғулланди. 6та ўйин клубда раҳбарликни ушлаб турди, бироздан кейин эса “Лацио”га ишга қабул қилинди. Шу йилнинг мартидан-июнигача Бразилиянинг “Итуано” клубига раҳбарлик қила бошлади.

Лусио, 39 ёш. ЖЧ-2002да = 7 ўйин.
Мувафақиятли мундиалдан сўнг “Бавария” ва “Интер” учун “тер тўкди”. Яқин кунгача эса ҳинд клуби “Гоа”да фаолият юритар эди. Шундай бўлишига қарамай, расман кетиши ҳақида эълон қилгани йўқ.

Эдмилсон, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 6та ўйин, 1та гол.

“Коста-Рика” дарвозасига урилган ажойиб гол муаллифи мувафаққиятли тадбиркор бўлди ва ҳозирда Бразилия футбол Конфедерациясида ишламоқда. У ерда ислоҳотлар қўмитасига раҳбарлик қилади.

Роберто Карлос. 44 ёш. ЖЧ-2002да = 6та ўйин, 1та гол.
Туркия, Қатар ва Ҳиндистон клубларида мураббий бўлиб ишлашга улгурди. Шунингдек, у “Реал”нинг элчиси ҳисобланади. Куни кеча эса набирали бўлди. Шу муносабат билан уни яна бир бор муборакбод этамиз!



Беллети, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 1та ўйин.
2011 йилда доимий жароҳатланишлардан чарчаб, фаолиятига нуқта қўйди. Бир йил аввал эса “Коритиба” футбол клуби раҳбари этиб тайинланди.

Андерсон Полга, 39 ёш. ЖЧ-2002да = 2та ўйин.
Лиссабон “Спортинг”ида 9 йил ишлаб, фаолияти сўнгида “Коринтианс” билан Либертадорес Кубогини ютиш учун Бразилияга қайтди. Ҳозирда собиқ футболчи ширин ҳаёт кечирмоқда: телевидениедан таклифлар олиш, турли хил тадбирларда қатнашиш ва мини-футболда ҳам иштирок этиб туриш билан банд.

Жуниор, 44 ёш. ЖЧ-2002да = 1та ўйин, 1та гол.
Жуниор 2010 йилга қадар футбол ўйнаган бўлса, ундан сўнг ўзини янги соҳада синаб кўришга қарор қилди ва ресторатор бўлди. Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирги кунда жонажон Баия штатида раҳбарлик лавозимини эгаллаб турибди.

Жилберто Силва, 39 ёш. ЖЧ-2002да = 7та ўйин.
Бир неча йил аввал футбол фаолиятини якунлагач, оиласи билан кичик ферма очиб, ўша ерда яшаши ҳақида айтиб ўтган эди. Аммо, Жилберто “Панатинаикос”нинг спорт раҳбари этиб сайланди. Апрель ойида эса ФИФАнинг бош маркази очилишида иштирок этиш учун Россияга келди.

Ривалдо, 45 ёш. ЖЧ-2002да = 7та ўйин, 5та гол.
Футбол кўп вақтгача Ривалдони кўйиб юбормади. У футболдан бир неча бор кетиб, яна қайтиб келди. Маълум муддат “Бунёдкор”да ҳам ўйнади. 43 ёшигача “Можи-Мирин”да (мулла-жиринг эмас) тўп тепди ва кейинчалик клуб президенти бўлди.

Рикардиньо, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 3та ўйин.
2012 йилдан бери бош мураббий бўлиб ишлаб келмоқда Асосан қуйи дивизиондаги бир неча Бразилия командаларини алмаштиришга улгирди.

Роналдиньо, 37 ёш. ЖЧ-2002да = 5та ўйин, 2та гол.
Бугунги кунда Каталониянинг “Барселона” клуби элчиси ҳисобланади. Ҳиндистонда мини-футболни қойилмақом қилиб ўйнайди, хаттоки бу кетишда билан Бразилия футзал терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин. Ҳозирда рекламаларда суратга тушмоқда.



Клеберсон, 38 ёш. ЖЧ-2002да = 5та ўйин.
У яқин кунларгача, гарчи МЛСда бўлмаса хам, АКШда футбол ўйнаб келарди. Унинг сўнгги жамоаси — Флориданинг “Форт-Лодердейл Страйкерс” клуби.

Вампета, 43 ёш. ЖЧ-2002да = 1та ўйин.

Сан-Паулу штатида депутатликка ўз номзодини қўйган. Бразилиянинг “Гремио Осаско” тўртинчи дивизионида оз вақт мураббийлик билан шуғулланган ва кейинчалик клуб президенти этиб тайинланган.

Жуниньо Паулиста, 44 ёш. ЖЧ-2002да = 5 ўйин.
Футболчилик фаолиятини якунлагач, “Итуано” жамоасида ишлагани маълум.

Кака, 35 ёш. ЖЧ-2002да = 1 ўйин.
Ўшанда футболчи ҳали ёш эди. Каканинг олтин даври кейинроқ бошланди, у “Милан”, “Реал” таркибида тўп тепганда. Бу вақт ичида ярим ҳимоячи “Олтин тўп” соҳибига айланди. Куни-кеча МЛС вакили “Орландо Сити” таркибида фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказди. Бу ҳақида футболчи аввалроқ ўз интервьюсида айтиб ўтганди.



Роналдо, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 7 ўйин, 8та гол.
2002 йил ёзида миллионлаб болакайлар соч турмакларини ҳудди Роналдоки каби қилиб олишлари шунчаки рўй бермади. Фаолиятини якунлагандан сўнг, Феномен, ўзбекчасига айтганда, ўзини бироз “қўйиб юборди”. Бразилиядаги ташкилий қўмита раиси вазифасини бажарди, кейинроқ ўзининг агентлик бюросини очди, пойгаларда қатнашадиган клуб ва футбол жамоасининг акцияларини сотиб олди. Яқиндагина, мабодо “Реал”га у керак бўлса, спорт формасини тиклашини ва майдонга қайтишга тайёрлигини билдирди.



Денилсон, 40 ёш. ЖЧ-2002да = 5 ўйин.
Футбол учрашувларини шарҳлаб туради, эксперт сифатида ТВ ва радиода мунтазам равишда эфирга чиқмоқда.

Эдилсон, 46 ёш. ЖЧ-2002 = 4 ўйин.
Жаҳон Чемпионатидаги ғалабадан сўнг, қатор жамоалар шарафини ҳимоя қилган, 2010 йилда эса фаолиятини якунлаганди. Аммо орадан олти йил ўтиб, футболни соғинди чоғи, бразилиянинг “Тобоан” жамоасида ўйнай бошлади.

Луизао, 41 ёш. ЖЧ-2002да = 2 ўйин.
Агентлик бизнесига кириб кетган футболчи, Жорже Мендеш империяси таркибига қўшилган. Луизао машҳур Мендешнинг Бразилиядаги вакили сифатида фаолият олиб бормоқда.

Луис Фелипе Сколари, 68 ёш.
Мундиалдаги ғалабадан икки йил ўтиб, ўзига хос натижага эришиши мумкин эди. Сколари 2004 йил Европа Чемпионатида Португалияни чемпионликка олиб боришга яқин эди. 4 йил ичида аввалига Лотин Америкаси жамоаси билан ЖЧда ғалаба, кейин эса Европа чемпионлиги. Аммо бунга юнонлар қаршилик қилишди.
Лондоннинг “Челси” клубида ишлади. Ўзбекистонга келиб, бир муддат Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи лавозимида ҳам фаолият олиб борган. Бразилия термасига қайтиш ачинарли якун топди, ўз уйидаги Жаҳон Чемпионати ярим финалида Германиядан 1:7 ҳисобида учралган мағлубиятни футбол жамоатчилиги узоқ вақт эслаб юриши аниқ. Айни пайтда Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клубини бошқармоқда.


Хориж сайтларидан Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика