Latest news

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  6 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

"TransferUz": "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Насаф" етакчисига қизиқмоқда News

"TransferUz": "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Насаф" етакчисига қизиқмоқда

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов қишда чемпионатимизда шов-шувли трансферлар амалга ошиши кутилаётганини маълум қилди.

Янги мавсумда ўз олдига жиддий вазифалар қўядиган "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари аллақачон селекция ишларини бошлаб юборишган.

Хусусан "Навбаҳор" жамоасида кўплаб ўзгаришлар ва таркиб кескин кучайиши кутилмоқда. Айни пайтда жамоага келиши мумкин бўлган рўйхатда, яъни клубнинг трансфер шорт-листида кўплаб тажрибали футболчилар, иқтидорли ёшлар ва кучли ижрочилар ўрин олишган.

"Навбаҳор" жамоаси асли наманганлик бўлган "Насаф"нинг етакчи футболчиси Одилжон Ҳамробековга жиддий қизиқмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланмиш Ҳамробековга "Навбаҳор"дан ташқари "Пахтакор" жамоаси ҳам бефарқ эмас.

Ҳамробековнинг амалда "Насаф" билан тузган шартномаси мавжуд ва клуб раҳбарияти жиддий ва уларни қизиқтира оладиган таклифлар борасида ўйлаб кўришини билдирди.

Ёзги трансфер ойнаси пайтида ҳам "Насаф"нинг қатор футболчиларига таклифлар келиб тушган, аммо клуб уларни қўйиб юбормаганди. Аниқроғи, "Пахтакор"нинг Азиз Ғаниевни 3 миллиард эвазига сотиб олиш таклифига рад жавобини берган "Насаф" Ҳамробековнинг трансфер қийматини қанча баҳолашига ҳам кўп нарса боғлиқ.

Одилжон Ҳамробековнинг трансфер масаласи кўп эҳтимолдан Осиё Кубогидан сўнг маълум бўлиши мумкин. "Насаф" раҳбарияти Осиё Кубогига бориш имконияти кўп бўлган футболчисининг қитъа чемпионатидаги иштирокидан келиб чиқиб таклифларни ўрганиб чиқиши ҳақиқатга яқинроқ. Футболчи ҳам ўзининг кейинги фаолиятини айнан қитъа чемпионатидан кейин ўйлаб кўриши мумкин.

"TransferUz": Турғунбоев "Пахтакор"ни танлайдими ёки "Навбаҳор"да қоладими?

 «TransferUz»: «Пахтакор» Хитой чемпиони ва собиқ футболчиларини олиб келмоқчи

Rating: +12   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика