UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли мағлубият"  1 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   0 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  0 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  6 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  4 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  107 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1

Рўзиқул Бердиев эртага "Насаф" рулида охирги ўйинини ўтказадими? Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев эртага "Насаф" рулида охирги ўйинини ўтказадими?

Қаршининг "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг келаси мавсумда қатор жамоаларни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги миш-миш ва хабарлар юрибди.

Хусусан жорий мавсум ўртасида Рўзиқул Бердиевга АГМК клубидан қизиқиш бўлганди. Аммо мураббий "Насаф"ни қийин паллада ташлаб кетишни маъқул кўрмаганди. Эртага Суперлиганинг сўнгги турида "Насаф" Жиззахда "Сўғдиёна" билан куч синашади. Мазкур баҳс Бердиевнинг "Насаф" рулидаги охирги ўйини бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар ҳам йўқ эмас.

Айнан шу савол ва бошқа бир қатор масалалар бўйича "Насаф" бош менежери Сергей Кучеренкога мурожаат қилдик. Қаршиликлар менежери жамоага янги мураббий изламаётганини таъкидлади.

- "Шуни баралла айта оламанки, биз ҳозиргача жамоага бошқа мураббий излаганимиз йўқ. Чунки жамоани ажойиб мутахассис Рўзиқул Бердиев бошқармоқда ва биз унинг ишидан мамнунмиз. Шу боисдан ҳам янги ёки бошқа мураббий излаётганимиз йўқ. Шу ўринда жамоани қийин ҳолатда муносиб бошқарган ва тарбияланувчиларимизга таяниб ишлаган Бердиевга катта миннатдорчилик билдираман".


"Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани узайтардими ёки узайтирадими? Яъни Бердиевни "Насаф"да аниқ қолади дейиш мумкинми?

- "Ҳозирча баъзи қарздорликлар мавжуд. Шу масалалар ҳал этилганидан сўнг бу борада гаплашамиз", - дея жавоб қайтарди Сергей Кучеренко.


"Насаф"нинг келаси мавсум учун режалари қандай?

- "Мақсад аниқ - жамоани аввалги мавқеини тиклаш. "Насаф" доимгидек совринли ўринлар, ОЧЛга йўлланма олиш ва чемпионлик учун курашадиган рақобатбардош жамоага айланишини лозим. Тўғри, бу мавсум биз учун йўқотишларга бой бўлди. Етакчиларнинг кетиши, молиявий ҳолат ёмонлашганига қарамасдан жамоа ўз тарбияланувчилари билан қаддини кўтаришга муваффақ бўлди. Шу ўринда ишончни оқлаган ва мураббийга елкадош бўлган ёш футболчиларимизга ҳам раҳмат айтаман. Улар ишончни оқлашди.

Келаси мавсумдан умидимиз катта. Биз яна аввалгидек катта рақобатга қайтиш арафасидамиз. "Насаф" яна мухлислар ўрганиб қолгандек юқори мақсадлар сари дадил одимлайди. Ҳозирда олдимизда турган асосий вазифа - жамоа ўзагини сақлаб қолиш. Шу билан бир қаторда жамоа таркибини кучайтириш борасида изланяпмиз. Имкониятдан келиб чиқиб жамоага яна легионерларни жалб этиш режаси мавжуд. Кўп нарса имконият ва шароитга боғлиқ. Аммо мақсад ва вазифалар улкан", - дея ишонтирди "Насаф" менежери Сергей Кучеренко.


Хуш, "Насаф" келаси мавсумда яна аввалгидек совринли ўринларга курашиши учун молиявий жиҳатдан ҳам анча барқарорлашиши талаб этилади. Клуб бюджети янада ошириладими?

- "Очиғи бу саволга мен жавоб беролмайман. Буни клуб президенти ҳал этади. Умид қиламизки, келаси мавсум кўзлаган мақсадларимиз амалга ошириш учун етарли шароит ва имкониятга эга бўламиз. Жамоанинг иши осон бўлиши, футболчиларга қулайлик яратиш мақсадида клуб маъмуриятига баъзи қисқартиришларни киритмоқчимиз. Муҳими, жамоани сақлаб қолиш. Бунинг учун эса баъзи ишчи кучини қурбон қилишга тўғри келади. Бундан кўзланган мақсад жамоага оғир бўлмаслиги ва клуб академиясида зиён етказмаслик. Чунки жамоамизнинг пойдевори бўлган академия мураббийларига керакли шароитларни яратиб бермоғимиз зарур. Жорий мавсумда икки хил тоифадаги ёшларимиз Суперлигада чемпионликни қўлга киритишгани жамоамиз келажаги ишончли кўлларда эканлигини яна бир бор кўрсатди", - деди Сергей Кучеренко.


Бобир Абдихолиқов, Одилжон Ҳамробеков ва Азиз Ғаниев сингари футболчилар жамоада қоладими?

- "Аввало шуни айтиш керакки, бу санаб ўтилган футболчиларнинг жамоа билан амалда шартномаси мавжуд. Уларни ҳеч кимга текинга қўйиб юбормаймиз ёки шартномани бузиб қўймоқчи ҳам эмасмиз. Бобир, Одил ёки Азиз жамоанинг етакчи футболчиларига айланишга улгуришди. Бежизга "Насаф"дан 12 нафар футболчи ёшлар терма жамоасига жалб этилаётгани йўқ. Ёки Одилжон Ҳамробековни олайлик, бу футболчимиз терма жамоанинг ҳам асосий фигурасига айланиб бормоқда. Агарда мазкур футболчилар бўйича жиддий ва бизни қизиқтирадиган таклифлар бўлсагина ўйлаб кўрамиз", - деди Сергей Кучеренко.


"Насаф" бош менежери келаси мавсумда жамоани аввалги мавқеини кўтаришни режалаштирмоқда. Кучеренко имконият туғилиши биланоқ таркибни кучайтириш мақсадида таркибга кучли легионерларни жалб этишни ҳам кўзлаб қўйган. Аммо бу ишлар амалда қанчалик уддаланади, буни вақт кўрсатади.

Қайд этиш керакки, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг клуб билан тузган шартномаси йил якунида ниҳоясига етади. Айни пайтда Бердиевнинг хизматларига эҳтиёж сезаётган жамоалар мавжуд. Улардан бири сифатида "Сўғдиёна" ва "Қўқон-1912" жамоалари тилга олинмоқда. Қўқонликлар клубида Бердиев билан "Насаф"да бирга ашлаган Виталий Ни фаолият бошлаганини инобатга олсак, Бердиевни "Қўқон-1912"да жамоасида кўриш эҳтимоли янада ошади. "Насаф" клуби Бердиевни жамоада олиб қолиш учун чинакамига курашиши талаб этилади. Чунки мураббий олдида танлаш имконияти мавжуд.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика