Latest news

23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  3 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3

ПФЛ: Суперлигада бадал пули ошгани йўқ News

ПФЛ: Суперлигада бадал пули ошгани йўқ

Юртимизда янги футбол мавсуми старт олишига ҳам борган сайин оз муддат қолмоқда.

Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон профессионал футбол клублари учун 2019 йилги мавсум мусобақалари регламенти қайта тўлдирилган лойиҳасини тайёрлади ва танишиб чиқиб, ўз мулоҳазаларини билдириш учун клубларга тақдим этди. Мазкур регламентда янги мавсумда ўтказиладиган мусобақалар, уларнинг регламенти ва уларда иштирок этиш шартлари тўғрисида батафсил маълумот берилган.

Қайд этиш жоизки, юртимиздаги футболни ёритиб борувчи айрим нашрларда ПФЛ томонидан клубларга танишиб чиқиш учун тақдим этилган мазкур регламентдаги ўзгаришлар ҳақида хабарлар эълон қилди. Хусусан, Суперлига ва ПРО-лигада бадал пуллари оширилгани тўғрисида хабарлар эълон қилинди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, Суперлигада қатнашиш учун бадал пули (футзал ва аёллар жамоалари инобатга олинмаганда) 2018 йилда ҳам 500 000 000 сўм эди. Футзал ва аёллар жамоалари учун мос равишда 50 000 000 сўмдан бадал пули тўланган. Умумий ҳисобда жамоалар 600 000 000 сўм бадал пули тўлашган.

Секин-аста клублар ҳаражатларини камайтириш, уларга енгиллик қилишга ҳаракат қилаётган Профессионал футбол лигаси 2019 йил учун бадал пуллари миқдорини асло оширгани йўқ. Бадал пули 2019 йилги мавсумда ҳам барча жамоалар (аёллар ва футзал жамоаларини ҳам инобатга олганда) 600 000 000 сўмни ташкил этади.

Таъкидлаш лозимки, шу пайтга қадар жамоалар ўйинни ўтказиш учун ташриф буюрадиган ҳакам, назоратчи ҳамда учрашув комиссарлари сафар ва озиқ-овқат ҳаражатларини қоплаб келишган. Профессионал футбол лигаси эндиликда клубларни бундай сарф-ҳаражатлардан соқит этиб боради. Жумладан, 2019 йилдан бошлаб ҳакам, назоратчи ва учрашув комиссарларининг барча ҳаражатлари (сафар, озиқ-овқат) клублар эмас, балки ПФЛ томонидан қопланади.

Истардикки, ОАВ вакиллари футбол ишқибозларига қилинаётган ислоҳотлар, янгиликлар тўғрисида бор маълумотни тўғри талқин қилган ҳолда етказишсин.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика