Latest news

07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  0 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  60 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1

Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз" News

Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"

Ёзги селекция чоғида "Андижон" аъзосига айланган иқтидорли ҳимоячи Суннатиллоҳ Ҳамиджонов жамоа билан бирга Тожикистон йиғинида иштирок этмоқда.

Куни кеча Ҳамиджонов "Андижон" матбуот хизматига интервью берди.

- Суннатиллоҳ, "Андижон"даги илк норасмий ўйинни "Истаравшан"га қарши ўтказдингиз. Янги жамоангиздаги илк учрашув қандай таассурот қолдирди?

- Авваламбор, "Андижон" мухлисларига ассалому алайкум! Ўртоқлик учрашуви яхши ўтди ва илиқ таассурот қолдирди. Худога шукр, ютиб олдик. 

- Жамоанинг Тожикистондаги йиғинида қатнашяпсиз. Сизни қандай қабул қилишди?

- Жамоа йиғинига қўшилганимда, барча жамоадагилар, футболчилар, мураббийлар штаби яхши кутиб олишди. Бу ерда ҳеч ким менга бегона эмас. Олдин бирга ўйнаганмиз ва рақиб сифатида тўқнаш келганмиз. 2021 йили "Андижон"да тўп тепганимда кўплаб футболчилар билан бирга ўйнаганмиз. Ҳаммаси ажойиб.

- Илгари "Андижон"да ўйнагансиз. Ўша пайтдан қандай хотиралар қолганди ва энди қандай ўзгаришларни кўряпсиз?

- Ҳа, илгари "Андижон" шарафини ҳимоя қилганимда яхши хотиралар қолган. Менда кўп хотиралар сақланиб қолган ва буларни ҳеч қачон эсдан чиқармайман. Ўша пайтлар ҳалигача эсимда бор. Мухлислар фаол эди, ҳозирга келиб улар янада фаоллашишган. 4 йил ичида кўп ўзгаришлар бўлган. У пайтларда "Андижон"ни шахсий базаси бўлмаган. 2025 йилга келиб ўзини базаси қуриб битказилди. Худо хоҳласа, Тожикистон йиғинидан сўнг янги базамизга кўчиб ўтамиз. Кўп нарсалар яхши тарафга ўзгарган. 

- "Сурхон"дан "Андижон"га ўтишингиз қандай юз берди?

- Иккинчи даврада янада яхшироқ клубда ўзимни синаб кўришни режа қилиб юргандим. "Андижон" ҳам режамнинг бир қисмида бор эди, чунки ОЧЛда ўйнайди, олдига юқори мақсад қўйган.  

- "Бургутлар" оиласи аъзосига айландингиз. Ҳозирда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Ҳа, "бургулар" жамоасига аъзо бўлдим, таассуротлар жуда ҳам яхши. Ўзимни ниҳоятда эркин ҳис қиляпман. Юқорида айтиб ўтганимиздек, 2021 йили "Андижон" клубида тўп тепганман. Бу жамоа менга бегона эмас. Жуда ҳам яқин, юрагимга яқин жамоа.

- Бу ерда олдингизга қўйган мақсадингиз қандай?

- Олдимга катта мақсад қўйганман. ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида яхши ўйинларимизни кўрсатиб, Худо хоҳласа, кейинги босқичларга чиқиб, яхши натижалар кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда ҳам муносиб ўйинлар кўрсатиб, ижобий натижалар билан ишқибозларимизни қувонтиришга бел боғлаганмиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика