Latest news

09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  0 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  1 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  7 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  3 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11

Осиё Кубоги–2019 мусобақасидаги барча жамоаларнинг шиори маълум бўлди News

Осиё Кубоги–2019 мусобақасидаги барча жамоаларнинг шиори маълум бўлди

Келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади.

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида барча терма жамоаларнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Бугун ОФК овоз бериш натижаларини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоасининг шиори “БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ.ЎЗБЕКИСТОН” — "HERE WE ARE.UZBEKISTAN" бўлди.
Эндиликда ушбу шиор Осиё Кубоги давомида терма жамоамизни олиб юрадиган автобусда акс этади.

Қуйида эътиборингизга барча терма жамоаларнинг шиорларини келтириб ўтамиз:

“А” гуруҳи

БАА: “Бизнинг вақтимиз келди”
Таиланд: “Чансуек. биргаликда бир тану бир жон бўлиб”
Ҳиндистон: “Кўк йўлбарслар - миллат умиди”
Баҳрайн: “Ҳеч қачон “ҳеч қачон” дема”

“В” гуруҳи
Австралия: “Қаҳрамонлар” юксалади”
Сурия: “Битта жамоа. Битта миллат. Битта Сурия”
Фаластин: “Биз ғолиб бўламиз. Биз - Фаластинмиз”
Иордания: “Иорданияни фахрланишга мажбур қил”

“С” гуруҳи
Жанубий Корея: “Биз қизиллармиз”
Хитой: “Бир хил орзу учун курашиб”
Қирғизистон: “Оқ лочинлар”
Филиппин: “Иложи йўқ иш орзусида”

“D”  гуруҳи

Эрон: “80 миллион одам. Бир миллат. Битта юрак уриши”
Ироқ: “Шерлар ҳамиша ғолиб чиқишади”
Вьетнам: “Олтин юлдуз жангчилари”
Яман: “Ҳеч қачон таслим бўлма”


“Е”  гуруҳи
Саудия Арабистони: “Саҳродан қитъа тахти сари”
Қатар: “Биз ва миллатимиз ажойиблигидан фахрланамиз”
Ливан: “Кедрлар* келмоқда”
КХДР: “Чхоллима* руҳи билан”

*Кедр – Ливан рамзи бўлган дарахт.
*Чхоллима – афсонавий корея қанотли оти.


“F”  гуруҳи
Япония: “Барчани ҳурмат қилиб, ҳеч кимдан қўрқмай”
Ўзбекистон: “Биз шу ердамиз. Ўзбекистон”
Уммон: “4 миллион юрак, битта орзу”
Турманистон: “Яшил майдон, яшил жамоа, яшил Туркманистон”

Rating: +14   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика