Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Криштиану Роналду: "Атлетико" қарши ҳужумларда ўйнаб, таваккал қилмайди" News

Криштиану Роналду: "Атлетико" қарши ҳужумларда ўйнаб, таваккал қилмайди"

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ нимчорак финал "Атлетико"га қарши жавоб учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Атлетико" - кучли жамоа. Улар яхши ҳимояланишади ва буни ҳамма билади. Симеоне жамоаси қарши ҳужумда ўйнаб, таваккал қилишга бормайди. Биз бу ҳолат учун тайёрмиз. Кейинги босқичга чиқишни хоҳлаймиз. Бунинг учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз. Биринчи баҳсда мағлубиятга учрашимизни ҳеч ким кутмаган эди. Лекин, иккинчи ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. 

Биз ажойиб мавсум ўтказмоқдамиз. Ҳозир олдимизда 2 та мусобақа бор: А Серия ва Чемпионлар лигаси. Менга Италияда ўйнаш ёқмоқда. Бу ерда худди Испания ва Англияда бўлгани каби гол уриш ва жамоамнинг ғалаба қозонишига ёрдам беришдан мамнунман", - дея фикр билдирди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин 2:0 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлган. Жавоб баҳси Тошкент вақти билан 13 март куни 01:00 да бошланади. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика