Latest news

17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  4 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  3 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  2 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  6 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  24

Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади" News

Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги ўйин билан мавсумнинг иккинчи даврасига старт берилди. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, биринчи таймда гол уришимиз керак эди. Аммо қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Рақиб эса икки бор яхши вазиятга чиқиб иккита гол урди. Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади.


- Давралар оралиғида "Бухоро" сафига янги футболчилар келиб қўшилди. Шу ҳақда фикрингиз?

- Биринчи даврадаги ўйинимизни таҳлил қилган ҳолда янги футболчиларни таклиф этдик. Ҳужумни якунлаш ва ярим ҳимояда муаммоларимиз бор эди. Шу боис ҳужумчи ва ярим ҳимоячиларни қўшиб олдик. Ўйлайманки, жамоамизга янги қўшилган футболчилар ҳали ўзларини кўрсатади. Биз ҳаммага вақт берамиз, лекин ким кучли бўлса, ўша майдонга тушади.

- Табатадзе 12та ўйинда 1та гол урган экан. Бу сизни хавотирга солмайдими?

- Гол уриш бўйича омадсизлик кўп ҳужумчиларда учраб туради ва бунга нормал қараш керак. Балки Табатазденинг ўйин томонлама фойдаси тегар. У ҳимоячиларни чалғитиб, голни бошқа урса бунга ҳам розимиз. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак, аммо жамоа учун ўйнаш кераклигини ҳам ёддан чиқармайлик. Шу боис мен бу футболчини жамоамизга таклиф этаётганда статистикага унча қарамадим.



- Асосий муаммо ҳужум чизиғидами?

- Муаммолар бор, лекин айтганимдек гол уришимиз керак. Машғулотларда ҳамма яхши ишлаяпти. Ҳар бир ҳужумчимиз ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти.

- Футболчи пайтингизда жуда шиддат билан ўйнардингиз. Ҳозир жамоага шу нарса етишмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Менимча, бу футболчиларнинг психологияси билан боғлиқ бўлса керак. Жамоада ҳар хил футболчилар бўлади: кимдир агрессив, кимдир шовқинсиз, кимдир техникаси баланд, кимдир тез ва ҳоказо. Биз ҳар хил дунёқарашдаги футболчилардан жамоа тузишга ҳаракат қиламиз.

- Шоҳрўз Норхоновнинг кетиши ҳақида

- Норхонов жуда яхши футболчи, аммо фаолиятини бошқа ерда давом этиришга қарор қилди ва биз унинг қарорини ҳурмат қилдик. Унга омад тилаб қоламан, биз билан ишлагани учун эса раҳмат айтаман.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика