Latest news

21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 21:15Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  25 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  5 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1

"Бухоро" янги футболчиларни таништирди News

"Бухоро" янги футболчиларни таништирди

"Бухоро" футбол клуби жамоага янги таклиф қилинган футболчилариниинг тақдимот маросимини ўтказди.

Ёшлар марказида ташкиллаштирилган ушбу тадбирда Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари, клуб раҳбарияти ва ОАВ вакиллари қатнашишди. Бухоро футбол клуби вице-президенти Жамол Шуҳратович сўзга чиқиб бу йил Бухоро футболи учун жуда муҳим йил эканлиги, клуб ташкил топганига 30 йил тўлганги билан барчани табриклаб, "Бухоро" мухлислари билан фахрланишларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шундан сўнг жамоага келган футболчиларга тантанали равишда футболкалар топширилди. Тадбир охирида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Аъзамовичга сўз берилди.

Бахтиёр Ашурматов: Барчани яқинлашиб келаётган Наврўз айёми билан табриклайман, сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларизга тинчлик хотиржамлик тилайман ва умид қиламанки жамоага таклиф қилинган йигитлар раҳбарият ишончини, мураббийлар ишончини оқлашади ва мухлисларга манзур бўладиган жанговор футбол намойиш этишади. Клуб раҳбариятига тайёргарлик жараёнида, селекция жараёнида катта ердам килишгани учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Жамоамиз мухлислари бизни доим қўллаб қувватлаб туришса, биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.Ишонч учун раҳбариятга ва жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдираман.

Футболчиларга қуйидаги рақамдаги футболкалар топширилди:

2 - Иван Фатич (Черногория)
3 - Азамат Исроилов
7 - Иван Нагаев
9 - Асадбек Собиржонов
10 - Фирдавс Асадов
12 - Нодиржон Ашурматов
17 - Жамолиддин Убайдуллаев
29 - Володимир Баенко (Украина)
33 - Тоҳиржон Шамшитдинов
35 - Раҳимжон Давронов
46 - Хуршид Ходжаев
70 - Акрам Баҳритдинов
79 - Жаҳонгир Абдумўминов
90 - Артём Кулеша (Россия)
99 - Достон Ибрагимов

Rating: +15   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика