Latest news

22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  1 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  3 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  4 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8

"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда News

"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда

"Бухоро" кеча ёзги ўқув-йиғин доирасидан ўрин олган навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

"Сурхон" билан кечган ўйинда Улуғбек Бакаев шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдан сўнг "Бухоро" устозининг фикрларини тингладик. 

— "Бухоро"нинг мавсумнинг илк қисмидаги натижаларини яхши деб бўлмайди. Бундан қандай хулоса олдингиз? Жамоага нима етишмади?

— Биринчи даврадаги иштирокимиз ҳақида нима дейиш мумкин? Бир қанча омадсиз ўйинларимиз бўлди. Ёқимсиз серия қайд этдик. Яна бир нечта учрашувларда охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Бунинг оқибатида футболчилар руҳий "чуқурликка" тушиб қолишди.

— Тайёргарлик жараёнларидан кўнглингиз тўляптими?

— Иккинчи даврага яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Селекция ишлари давом этмоқда. Барчамиз Суперлига бошланишини кутяпмиз. Ўйлайманки, мавсумнинг қолган қисмида аввалги хатоларимизни такрорламаймиз.

— Суперлигада нималар кутяпсиз?

— Ҳозирги ҳолатимизда ҳар бир ўйинда қўлга киритилган очко олтинга тенг ҳисобланади. Мақсадимиз турнир жадвалида юқорироққа кўтарилиш.

— Янги келган футболчилар "Бухоро"га қай даражада ёрдам бера олади?

— Кетган футболчилар жамоага қўлидан келганича ёрдам берди, уларга раҳмат айтаман. Катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Янги келганларга келсак, буни вақт кўрсатади. Умид қиламанки, биз тўғри танлов қилдик.

— Биринчи даврада ёшлардан Жавоҳир Рўзиевга имконият бердингиз. Жамоада яна иқтидорлар борми? Уларни майдонда кўришимиз мумкинми?

— Футболда иқтидорлар эмас, меҳнатсеварлар бор. Футболчини меҳнати, ҳаракати юзага чиқаради. Ким кўпроқ меҳнат қилса, майдонда самарасини кўради. Ҳар бир футболчида имконият бор, барчаси уларнинг ўзига боғлиқ. Ким ўзини кўрсатса — ўйнайди.

Маълумот учун, "Бухоро" Суперлиганинг 16-турида 1 август куни ОКМК билан куч синашади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика