Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик" News

Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"

Суперлиганинг 20-тури доирасида "Бухоро" - "Қўқон-1912" баҳси якунланганидан кейин мезбонлар вақтинчалик бош мураббийи Виктор Карпенко матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўзларини ўйинга баҳш қилгани, хоҳиши юқорилиги учун йигитларга раҳмат айтаман. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин Бухорога қайтдик, кейин Қаршига келдик. Икки кун қийин ўтди, бу пайтда жамоани ўйинга тайёрлаб бўлмасди, биз йигитларни тиклашга ҳаракат қилдик. Футболчилар бугун характер намойиш қилишди ва ғалабага эришишди. Уларга катта раҳмат айтаман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлим "Бухоро" устунлиги остида ўтди ва бир қанча вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда чарчоқ эвазига ҳимояланишга мажбур бўлдик ва гол уриб олдик. Сабр қилдик ва ғалабани илиб кетдик. Бу билан барча бухороликларни, клуб раҳбариятини табриклайман. Жамоа тўғри йўлда, ҳали барчаси олдинда. Таркибдаги футболчилар яхши савияда, фақатгина уларга ишонч бериш керак. Шундагина натижалар ҳам келади.

- Бугун ҳакамнинг ҳаракатларига кўплаб эътирозлар билдирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Кичик фолларга ва фол берилиши керак бўлмаган жойларда ҳуштак чалинди. Умуман олганда ҳакамликка эътирозим йўқ. Биз ўйиндамиз, ҳакам кўрганига ҳуштак чалди, биз эса ҳиссиётларга берилавердик. Бугун ҳакамлар яхши ишлашди. Эътирозлар умуман йўқ. Менимча рақиблар буни тасдиқласа керак, ўйин тенг бўлди, ҳакамлар профессионал ишлашди.

- Урилган голдан кейин Жўрабеков майдонга туширилди. Бу ҳисобни сақлаб қолиш учун қилинган ўзгаришмиди?

- Шаҳбоз универсал футболчи. У ҳимояда ҳам рақибларни ёпа олади ва ҳужумда агрессивлик намойиш қилиши мумкин. У бугун ҳимоядан кўра кўпроқ ҳужумда ҳаракат қилди. Биз саволларни йўқотиш учун иккинчи голни урмоқчи эдик. Лекин ҳимояда яхши ўйнаб, гол ўтказмасдан битта гол уриш ҳам ғалабага етарли бўлади. Шаҳбоз жамоага яхшироқ ўйин намойиш қилиши учун ёрдам берди.

- Ҳайруллаев ёки Амонов: улардан қайси бири бугунги ғалабага кўпроқ ҳисса қўшди?

- Бирор кишини ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Чунки бутун жамоа ғалаба учун борини берди. Бугун Равшан Ҳайруллаевнинг туғилган куни эди, йигитлар ғалабани унга совға қилишди. Менимча бирор кишининг ғалаба учун катта иш қилгани эмас, балки бутун жамоанинг ўйини муҳимроқ. Жамоадаги барча натижа учун ишламоқда. Футболчилар бир-бири учун ўйнаши керак.

Rating:    

Comments

   
22 aug 10:18:23
Бафо Нарзуллаев
Энди Омад кулиб бокди деб айтиши керак эди..2 булимда Кукон 2- 3 вазиятни кукка совурди..гол уриб ютиб кетиши мумкин эди..унда бошкача гапларни айтган буларди..Бундай бюджет билан Бухоро камида 3- 4 уринларда булиши керак деб хисоблайман..билмадим балки уз майдони булганида , бошкача уйинлар курсатармиди?
   
21 aug 23:47:45
Ихтиёр
Бухоро академия стадиони кай ахволда
   
21 aug 23:47:36
Ихтиёр
Бухоро академия стадиони кай ахволда
   
21 aug 23:23:22
Ихтиёр
Бухоро жамоаси качон уйга Бухоро стадион уйнайди
championat.asia
Яндекс.Метрика