Latest news

07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  0 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  3 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  7 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  13 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  222 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади" News

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"

Бугун Суперлига 7-турнинг "Динамо" ва "Нефтчи" ўртасида қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Вадим Карленович, ўйин ҳақида фикрингиз?

- Нима дейишим мумкин, бундай ўйинларни майда нарсалар ҳал қилади. Биз бугун оғир жамоани кўрдик. Рақиб ўйинини бузишга ва нимадир қилишга ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади. Иккинчи голни кўрдингиз, ўйинчи тўпни ҳаволатиб узатмоқчи бўлганди, дарвозага кириб кетди. Яна бир гапни айтишим керак, бугун гол урган рақибнинг ҳар икки футболчисига (Иброҳимхалил Йўлдошев ва Аброрбек Исмоилов) ўз пайтида мен катта футбол эшикларини очгандим. Улар бугун мени "жазолаб" кетди. Нимаям дердик, футболда шунақаси ҳам бўп туради.

-  "Бунёдкор" ва "Нефтчи"га қарши баҳсларда жамоа ўйини умуман қовушмади. Лекин стадион лиқ тўлди. Балки "Насаф" билан бўш стадионда жамоа ўйнаса ғалаба қозонар?

- Йўқ, нималар деяпсиз, кимнинг бўш трибуналар қаршисида тўп тепгиси келади. Мухлислар қўллаши бизга жуда зарур. Ўйин пайти муҳит ҳам чиройли бўлади. Аммо бугунги натижанинг бунга алоқаси йўқ. Бугун бир нечта ёш футболчилар майдонга тушди, улардан бирданига нимадир кута олмаймиз. "Нефтчи" қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди деб ўйлайман.


- Ўртада маҳоратли плеймейкер етишмаяпти.

- Бу фикрга қўшиламан. Бизга майдон марказини бошқара оладиган яхши ўйинчи керак. Таркибимиздаги бразилиялик жароҳат туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди. Балки иккинчи давра олдидан кимнидир таклиф этармиз.

- Бу ўйин қолдирилган пайтда "Нефтчи" "Пахтакор"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ҳозир жамоа ўз ўйинини топиб олди ва ўйин энди ўтказилди. Бу эса мухлисларнинг норозилигига сабаб бўляпти.

- Ўйин атайин қолдирилган, "Нефтчи" ўзига келиб олиши учун кутилган деган фикрдан йироқман. Биз ҳам, улар ҳам тенг шароитда бу учрашувга тайёргарлик кўрдик. Мағлубиятга ўзимиз айбдормиз. Бизда икки нафар марказий ҳимоячи сафдан чиққан, натижада ҳимояда бўшлиқ юзага келди.

- Вилоят ҳокими жамоа билан учрашди деб эшитдик.

- Ҳа, шундай бўлди. Шахсан мен вилоят раҳбари "Динамо"га ва умуман футболга бефарқ эмаслигидан хурсандман. Учрашув илиқ ўтди, ҳамма хурсанд бўлди.

- Олдинда амалдаги чемпион "Насаф"га қарши баҳс кутяпти.

- Бу ўйинга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. Уйда кетма-кет учта учрашувда юта олмаслик ғалати бўлади. Шу боис нима қилиб бўлса-да, "Насаф"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда интригани сақлаб қолиш учун уларни ютишимиз керак.

Rating: +3   

Comments

+4   
03 jul 00:01:44
Шухратжон Муйсинович
Бўйи нисбатан пастроқ Иброхимхалил баланд сакраб гол урди. Аброр тўпни тепишдан аввал нишонга қараб олди. Тасодиф йўқ
+3   
02 jul 23:47:59
Азим Исмаилов
Reply to comment by Жамшид Абдуллаев
Динамо етиб келди
Жаа етиб келгани йугу лекин насафдан кейин аниклашиб колади
+1   
03 jul 00:36:10
Фарход
Жамшид Абдулаевга. Хурматли Дуст. Динамо насиб килма куз фаслида мавсум тугаганда етиб келади, Клуб нияти жиддий иншооллох насиб килса медаллар ва Кубок ни ютиш, 1-чи урин Чемпион десам, бу буладиган масала но жуда кийин, 5 тур колганда бирор нарса дейиш мумкин. Динамо сафида номдор вахтида ва Хозир МТЖ а'зоси ёки зур легионер йук, шу состав билан хам медаллар учун уйнаяпти, Рахмат йигитларга, Карленовичга.
+1   
02 jul 23:44:08
Shovruq88
"Nasaf"ni mag'lub etishga harakat qilamiz. Chempionatda intrigani saqlab qolish uchun ularni yutishimiz kerak.

Shu gapni oʻzi ham bu insonni futbolimiz uchun qaygʻurish ini bildiradi!Janob Abramov bu intriga sizniki !Rahmar
   
03 jul 10:42:28
Muhammadmaruf
Динамода Карленович жуда қувноқ команда тузибди. Ёш, номи чиқмаган ўйинчилар билан шунчалик ўйнаётганига раҳмат. Кетма-кет кучли ўйинчиларм травма олмаганда балки ютармиди?!
   
03 jul 06:12:12
Абдукарим Каххоров
Динамо бу таркиб ва бў йин билан кучли 5 ликка кирса ҳам катта иш бўлади.
   
03 jul 01:27:44
Artur1801
Битта насафни ютган билан кетма кет ютқазаверса фойдаси йўқку. Ҳамма ўйинда максимал ёндашиш керак. Насаф ҳам индамай қараб турмас келинг гол уринг деб
   
03 jul 01:20:53
Мистер Икс
Вадим Абрамов, Исмоиловни голи тасодиф эмас, дарвозани аник нишонга олди, дарбазабони буйи жуда пастку, лекин шу жавобиз, Катанец мтж га келди хеч кандай узгариш кормадим дегандей болди.
   
03 jul 00:22:58
Фарход
Reply to comment by Шухратжон Муйсинович
Бўйи нисбатан пастроқ Иброхимхалил баланд сакраб гол урди. Аброр тўпни тепишдан аввал нишонга қараб олди. Тасодиф йўқ
Иброхимхалил ёмон зур учди лекин, бунаканги голлар АПЛ -да асосан урилади, Ким нима десину Супер-лигамиз анча усди, олдинлари билардик ким ютишини, хозир ясный фаворит ютеазиб куйяпти. Масалан ОКМК : Сурхонга ютказиб куйди, бугун Динамо : Нефтчига ютказди
-1   
02 jul 23:36:54
safo78
Жаноб Аброр манимча дарвозага туғри тепганиди,бу пас эмасди
-1   
02 jul 23:33:44
Жамшид Абдуллаев
Динамо етиб келди
-2   
02 jul 23:33:46
Жамшид Абдуллаев
Динамо етиб келди
championat.asia
Яндекс.Метрика