Latest news

19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  2 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  4 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  5 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  3 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  17 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  19 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0

Тошкентда ФИФА мутахассиси иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтади News

Тошкентда ФИФА мутахассиси иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтади

Tags :  ФИФА
Маълумки, ФИФАнинг асосий вазифаларидан бири барча миллий ассоциацияларнинг футболдаги салоҳиятини намоён қилиш, турли ёшдаги терма жамоаларнинг халқаро мусобақалардаги рақобатбардошлигини оширишдан иборат.

Шу мақсадда ФИФА иқтидорларни кашф қилиш, уларнинг иқтидорини янада юксалтириш, академияларни қўллаб-қувватлаш, турли мусобақалар ташкил қилиш ва ўтказиш, ходимларнининг малакасини оширишга қаратилган турли дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда ҳамда амалга татбиқ қиляпти.
 
Мазкур дастур ФИФА аъзоси бўлган Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳам тааллуқли бўлиб, дастурдан ўрин олган масалалар бўйича муҳокама ўтказиш ва ишчи учрашув ташкил қилиш мақсадида ФИФА вакили Ульфа Скотта пойтахтимизга ташриф буюради. Ишчи учрашув 29-31 март кунларига мўлжалланган.
 
Учрашув давомида ФИФА вакили дастурнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишади. ЎФА мутасаддилари ва ходимлари билан футболни ривожлантириш, ёш иқтидорларни кашф қилиш, турли ёшдаги терма жамоалар рақобатбардошлигини ошириш мавзусида фикр алмашади.
 
Тадбир сўнггида муҳокамалар бўйича хулосалар қилиниб, дастурдан келиб чиққан ҳолда келгуси режалар тузилади ва уларни амалга ошириш бйўича йўриқномалар берилади.


Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика