Latest news

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди News

Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди

Яна 7 кундан кейин мавсумнинг иккинчи давраси бошланади.

Суперлигада иккинчи давра ўйинлари ниҳоятда қизғин кечиши кутилмоқда. Чемпионлик учун 5-6та жамоа курашни давом эттираётган бир пайтда яна 5-6та клуб элитада қолиш учун ўз режаларини ишга солади.

Суперлига иккинчи давраси 1 август куни старт олади. Шу куни иккита ўйин бўлиб ўтади. ОКМК сафарда "Бухоро" меҳмони бўлса, "Машъал" "Пахтакор"га қарши уй учрашувини ўтказади. Биринчи даврадаги ўйинда ОКМК ўз рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, "Пахтакор" йирик 5:0 ҳисобида муборакликлардан устун келганди. Энди ҳам "Бухоро", ҳам "Машъал" ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўради.

2 август куни тақвимдан учта ўйин ўрин олган. "Бунёдкор" "Нефтчи" билан куч синашиш учун Фарғонага сафар қилади. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйини 2:2 ҳисобида якун топганди. 1-турда ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қийинчилик билан 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган "Насаф" жавоб учрашувини ўтказиш учун Жиззахга йўл олади. Куннинг марказий ўйини эса Самарқандда "Динамо" ва "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтади. Наманганда кечган илк учрашувда мухлислар гол кўришмаганди. Балки бу сафар голларга бой ўйин бўлар.

Турнинг қолган учта беллашуви 3 августда бўлиб ўтади. Шу куни водий дербисидан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги бор. Биринчи даврадаги баҳсда томонлар 1:1 ҳисобини қайд этишганди. Жавоб учрашуви ҳам қизғин кечиши кутилмоқда. Суперлиганинг охирги ўрнида бораётган "Шўртан" ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилади. Биринчи даврада "Хоразм" зафар қучгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ва ниҳоят Термизда кечадиган "Сурхон" - "Қизилқум" учрашуви 16-турни якунлаб беради. Деярли тенг кучли жамоалар ўртасидаги илк учрашувда "Қизилқум" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Асосий етакчи ўйинчилари жамоани тарк этган "Сурхон" ўз майдонида қандай ўйнайди, буни "Қизилқум" билан баҳсда кўрамиз.




Суперлига 16-тур ўйинлари:

01.08.2025. "Бухоро" - ОКМК
Биринчи даврадаги ўйин: ОКМК - "Бухоро" 2:1

01.08.2025. "Машъал" - "Пахтакор"
Биринчи даврадаги ўйин: "Пахтакор" - "Машъал" 5:0

02.08.2025. "Нефтчи" - "Бунёдкор"
Биринчи даврадаги ўйин: "Бунёдкор" - "Нефтчи" 2:2

02.08.2025. "Сўғдиёна" - "Насаф"
Биринчи даврадаги ўйин: "Насаф" - "Сўғдиёна" 1:0

02.08.2025. "Динамо" - "Навбаҳор"
Биринчи даврадаги ўйин: "Навбаҳор" - "Динамо" 0:0

03.08.2025. "Андижон" - "Қўқон-1912"
Биринчи даврадаги ўйин: "Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1

03.08.2025. "Шўртан" - "Хоразм"
Биринчи даврадаги ўйин: "Хоразм" - "Шўртан" 2:0

03.08.2025. "Сурхон" - "Қизилқум"
Биринчи даврадаги ўйин: "Қизилқум" - "Сурхон" 2:0

Х.Холиқов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика